Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда яна бир пул ўтказиш хизмати ишга тушди
24-09-2018 13:44 0 873 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда яна бир пул ўтказиш хизмати ишга тушди

Ўзбекистонда яна бир пул ўтказиш хизмати ишга тушди

Пул ўтказмаларининг энг кам комиссия ҳақи – 0,5% дан 1% гача этиб белгиланди.

Ўзбекистонликлар учун “Odnoklassniki” ижтимоий тармоғи орқали UzCard пластик карталари ўртасида пул ўтказмаларини амалга ошириш хизмати ишга туширилди дея ёзмоқда sputniknews-uz.com

Хизмат республиканинг барча вилоятларида ишлайди.

Хизматда пул ўтказмалари тарихини кўздан кечириш имконияти мавжуд бўлиб, карталар рақамларини сақлаб қўйиш (ҳар сафар янгидан киритмаслик учун), ҳамда бажарилаётган операцияларнинг ҳолати тўғрисида маълумотларни билиб олиш мумкин.

Пул ўтказмаларининг энг кам комиссия ҳақи – 0,5% дан 1% гача этиб белгиланди.

Шу билан бирга бугунги кунда кўпчилик мижозлар “Евросеть” компания салонлари ва Western Union орқали пул ўтказмаларни амалга оширадилар.

Шу йил июн ойида Тошкентда Western Union, Money Gram, "Юнистрим", "Контакт", "Золотая корона" тизимлари орқали юборилган пул ўтказмаларини олиш бўйича янги шохобча очилди. У пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманидаги “Буюк Ипак Йўли” кичик банкнинг “Дархон” филиалида ишга тушган.

Сал илгарироқ Ўзбекистон банк хизматлари фойдаланувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати раҳбари Баходир Мирзаев пул ўтказмалари учун жорий этилган банк дастурлари афзалликлари ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари бўйича етакчи бўлганди. Республикага миллиард доллардан ортиқ пул жўнатилган, шулардан 759 миллион ўзбекистонликлардан ва 318 миллион россияликлардан юборилганди. Бир ўтказманинг ўрта қиймати 375 долларни ташкил қилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Украина собиқ президенти жиноий жавобгарликка тортиладими?

expo
Боглиш маколалар