Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Банк хизматларидан халқ розими?
21-09-2018 10:21 0 693 Рейтинг1 Чоп этиш

Банк хизматларидан халқ розими?

Банк хизматларидан халқ розими?

Мамлакатимиз банк-молия тизимининг барқарор ривожланаётгани, мижозларга таклиф этилаётган хизматлар сифати ва кўламининг ортиши ҳамда тижорат банклари томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш маданияти юксалаётгани натижасида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банк тизимига бўлган ишончи тобора мустаҳкамланмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан 2018 йилнинг 23 мартида қабул қилинган “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида яратилаётган кенг имкониятлар самараси бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашга хизмат қилаётир.
Банк хизматларидан халқ розими?

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки замонавий ахборот технологиялари асосида банк хизматлари кўрсатишни жорий этиш, электрон тижоратни йўлга қўйиш ҳамда электрон тўловлар тизими орқали ҳисобкитоблар самарадорлигини ошириш, жумладан инновацион ахборот технологияларини кенг миқёсда жорий қилиш мақсадида қатор ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, Банкнинг “Дархон” филиали мижозларга кўрсатиладиган банк хизматлари сифатини ошириш тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда куннинг исталган вақтида, яъни ҳафтанинг 7 куни 24 соат давомида узлуксиз ишловчи ўз ўзига хизмат кўрсатувчи электрон тизимини йўлга қўйди.
Банк хизматларидан халқ розими?

Албатта, мижозларга узлуксиз масофавий банк хизматлари кўрсатишни банкомат ва инфокиоскаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу ускуналардан фойдаланиш осон ва қулай бўлиб, мижоз ва кассир ўртасидаги анъанавий муомалага чек қўйиши, ўзига хос минибанк-офис вазифасини бажариши билан эътиборга лойиқдир. Мазкур банкоматлардан мижоз нафақат нақд пул ечиб олишда фойдаланиши, балки улар орқали товар ва хизматлар бўйича турли тўловларни амалга ошириш, коммунал тўловлар тўлаш, кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳамда сўм пластик карта ёрдамида амалга оширилиши кўзда тутилган барча турдаги банк хизматларини мустақил бажариш имкониятига эга. - Мижозларимизга имкон қадар яқин бўлишга, уларга барча турдаги банк хизматларини кўрсатишда қулайликлар яратишга ғамхўрлик қиламиз, - дейди банкнинг “Дархон” филиали бошқарувчиси ўринбосари Бахтиёр Астанов.

Филиалимиз кечаю-кундуз, дам олиш ва байрам кунларисиз 24 соат давомида узлуксиз ишловчи электрон ҳудудни ташкил этишимиздан асосий мақсад, Хамид Олимжон мавзеида истиқомат қилувчи аҳоли учун қўшимча қулайлик ва имкониятлар яратиш, қолаверса, филиалимизнинг бу тармоғи орқали мижозларга барча турдаги банк хизматларини кўрсатиш билан уларнинг банкларга бўлган ишончини янада оширишдан иборат.- “Зарурат туғилганда, ўзимнинг пластик карточкамдаги маблағни банкдан нақд пул қилиб олишимда доим муаммоларга дуч келардим”, - дейди фуқаро Рохатой Бахриддинова.
Банк хизматларидан халқ розими?

Мана энди бизнинг туманимизда ҳам кечаю-кундуз 24 соат давомида ишлайдиган ҳудуднинг ташкил этилгани албатта иш вақти кечки соат 18.00 гача белгиланган аҳолини қувонтирди. Ҳозир мен нафақат пластик картамдаги пул маблағимни нақдлаштирдим, балки барча турдаги коммунал тўловларимни ҳам шу ернинг ўзида амалга ошириб, ўз вақтимдан унумли фойдаланган ҳолда режадаги бошқа ишларимга ҳам улгурдим.- Мен бу филиалнинг доимий мижозиман десам ҳам бўлади, чунки фаолиятим чет эл сафарлари билан бевосита боғлиқ, - дейди банкнинг яна бир мижози Барот Ражабов. Мен, телефон алоқа воситамга банкнинг "TrustPay" мобиль иловасини юклаб олганман. Мазкур мобиль илова орқали дунёнинг қайси бир чеккасида бўлсам ҳам чет эл валютасини конверсия қилиб “Visa” картамга тушириш имконияти мавжудлиги мен каби тадбиркорга яратилган қулайлик деб биламан.
Банк хизматларидан халқ розими?

Мухтасар қилиб айтганда, бугун мазкур молиявий муассасада фуқароларга малакали ва сифатли хизмат кўрсатиш кўлами тобора кенгайиб бораётгани унинг молия бозорида ўз ўрни ва салоҳиятига эга бўлиб бораётганидан далолат бериб турибди. Буларнинг барчаси аввало, республикамизда юртбошимиз раҳнамолигида кучли ижтимоий-иқтисодий сиёсат олиб борилаётгани, иқтисодиётнинг барча жабҳаларида изчил сиёсат амалга оширилаётгани ва бунинг учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилаётгани натижасидир.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*