Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Октябрь ойида Саудия Арабистони инвeсторлари ва сайёҳлари учун янги имкониятлар очилади
19-09-2018 13:44 0 361 Рейтинг0 Чоп этиш

Октябрь ойида Саудия Арабистони инвeсторлари ва сайёҳлари учун янги имкониятлар очилади

Октябрь ойида Саудия Арабистони инвeсторлари ва сайёҳлари учун янги имкониятлар очилади

Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги (Жидда шаҳри) Бош Консуллиги Жидда Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг инвестиция ва туризм салоҳияти” мавзусида брифинг ўтказди деб хабар қилмоқда uza.uz нашри.

Брифингга Ислом ҳамкорлик ташкилотининг масъул ходимлари, саудиялик йирик ишбилармонлар, туристик фирмалар, журналистлар таклиф этилди.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, жорий йилнинг октябрь ойида очилиши кутилаётган “Тошкент – Жидда – Тошкент” авиарейси ҳақидаги маълумот йиғилганлар учун муҳим янгилик бўлди.

Хорижлик ишбилармонлар ўз сармояларини эркин иқтисодий, индустриал ва туристик зоналар, шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, энергетика, қурилиш, фармацевтика, туризм, оғир ва енгил саноат соҳаларидаги мавжуд истиқболли лойиҳаларга йўналтириб, эркин фаолият юритиши қайд этилди.

“Шош Cонтаcт Травел” фирмаси вакили А.Қориев Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида маълумот берди.

Меҳмонлар “Хуш келибсиз, Ўзбекистонга!” ва “Ўзбек таомлари” деб номланган видеороликларни томоша қилди, ўзбек миллий таомларидан татиб кўрди.
Гулноза Бобоева, ЎзА​
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Хуршида Жалилованинг адолатсизликка қарши етти йиллик курашига суд нуқта қўйди

Замонавий ўт очиш усуларини қўллади

Алишер Навоийга Хитойда ҳам катта эҳтиром кўрсатилмоқда

Эҳтиёт қисмлари йўқ нуқсонли телевизор янгисига алмаштирилди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте