Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Ўзбекгидроэнерго” ва “BelAZ” ҳамкорлик меморандуми тузди
13-09-2018 11:44 0 322 Рейтинг1 Чоп этиш

“Ўзбекгидроэнерго” ва “BelAZ” ҳамкорлик меморандуми тузди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
“Ўзбекгидроэнерго” ва “BelAZ” ҳамкорлик меморандуми тузди

Ана шу ташриф доирасида юртимизга келган Беларусь мамлакатининг йирик автомобиль заводи “BelAZ” очиқ акциядорлик жамияти раҳбари Пархомчик Петр Александрович бошчилигидаги делегация аъзолари “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов билан учрашди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ахборот Агентлиги нашри.

Дўстона, самимий руҳда ўтган мулоқот давомида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Учрашувда ҳудудларда қурилаётган ГЭСлар ҳамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида барпо этилаётган йирик “Пскем” ГЭСининг қурилиши учун зарур бўлган 42-45 тоннани ташкил этувчи оғир карьер самосвали яъни BelAZ-7547 русумли автосамосвалларни харид қилиш ва етказиб бериш борасида келишиб олинди.

Қайд этиш жоизки, 1948 йилда ўз фаолиятини бошланган “BelAZ” қурилиш соҳасида зарур бўлган йирик техника воситаларини ишлаб чиқарувчи етакчи автомобиль заводи ҳисобланади.
“Ўзбекгидроэнерго” ва “BelAZ” ҳамкорлик меморандуми тузди

Бугунги кунга заводда ишлаб чиқарилаётган техникалар қурилиш соҳасининг турли йўналишларида кенг қўлланилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда “BelAZ”нинг 700 дан ортиқ турли русумдаги автосамосвалларидан фойдаланилмоқда.

Дунёга машҳур автомабиль заводи “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятининг доимий ҳамкори ҳисобланади. Мазкур заводда ишлаб чиқарилган автосамосваллар ёрдамида жадаллик билан қурилиш ишлари олиб борилаётган мини, кичик, ўрта ва йирик гидроэлектростанциялар қурилмоқда.

Учрашув сўнггида “Ўзбекгидроэнерго” ва “BelAZ” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

“Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди

16 ноябрь бутун дунёда Халқаро бағрикенглик куни сифатида белгиланган

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте