Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ GM Uzbekistan Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатади
10-09-2018 15:40 0 261 Рейтинг0 Чоп этиш

GM Uzbekistan Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатади

GM Uzbekistan Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатади

«General Motors» компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, «Chevrolet Captiva» автомобилини «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш якунланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди деб ёзмоқда http://xs.uz/uzkr/post/gm-uzbekistan-captiva-ishlab-chiqarishni-tokhtatadiХалқ сўзи

Қайд этилишича, шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш бугундан тўхтатилади.

«GM Uzbekistan» АЖ дилерлик корхоналари билан биргаликда «Chevrolet Captiva» русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини йил охиригача тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.

«Chevrolet Captiva» автомобили мамлакат бозорига кириб келганига роппа-роса 11 йил тўлди. Илк бор Captiva автомобилини Ўзбекистонда йирик тармоқли йиғиш 2007 йилнинг октябрь ойидан бошланган. 2011 йилнинг сентябрь ва 2017 йилнинг февраль ойларида автомобилнинг янгиланган модели чиқарилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*