Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Кенг доирадаги музокараларда ўзаро манфаатли келишувларга эришилди
05-09-2018 13:44 0 169 Рейтинг0 Чоп этиш

Кенг доирадаги музокараларда ўзаро манфаатли келишувларга эришилди

Кенг доирадаги музокараларда ўзаро манфаатли келишувларга эришилди

Ўзбекистон ва Миср Президентларининг кенг доирадаги музокараларида савдо-сотиқ ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шу мақсадда мамлакатларимиз имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланиш масалалари муҳокама марказида бўлди деб хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича катта имконият ва заҳиралар борлигини таъкидлади. Ўзаро савдо учун қулай шарт-шароитлар яратиш, товарлар ва хизматлар экспортини кенгайтириш бўйича истиқболли йўналишларни кўрсатиб ўтди.
Кенг доирадаги музокараларда ўзаро манфаатли келишувларга эришилди

Кенг доирадаги музокараларда ўзаро манфаатли келишувларга эришилди

Ўзбекистон Миср бозорида талаб юқори бўлган электротехника, машинасозлик, металлургия, кимё ва нефть-кимё, енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилишга тайёрлигини билдирди.

Миср Ўзбекистонга дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, мебеллар, нефть-кимё маҳсулотлари, мармар, тери ва пластик маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда хизмат кўрсатиш имкониятларини таклиф қилди.

Бу борадаги лойиҳалар ва уларни амалга ошириш механизмларини муҳокама қилиш учун Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ишини фаоллаштириш, Ўзбекистон – Миср ишбилармонлар кенгашини ташкил этишга келишиб олинди. Экспорт қилишда транспорт харажатларини камайтириш чораларини кўриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Миср туризм соҳасида катта салоҳият ва тажрибага эга мамлакат. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам ушбу тармоқ жадал ривожланмоқда. Музокараларда бу соҳадаги алоқаларни кенгайтириш, Ўзбекистондаги қадимий шаҳарлар ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун Мисрдан келадиган сайёҳларни кўпайтириш мумкинлиги қайд этилди. Тошкент, Қоҳира ва Хургада ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўйича ҳам ижобий натижаларга эришилди. Мисрнинг Ал-Азҳар университети ва бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан Ўзбекистон халқаро Ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқотлар маркази ва Ислом цивилизацияси маркази ўртасида фаол ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.

Музокараларда, шунингдек, қишлоқ хўжалаги, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳадардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Банк хизматларидан халқ розими?

Қўшни давлатлардан мамлакатимизга товар олиб кириш янада чегараланади

Вьетнам Президенти Тран Дай Куанг вафот этди

Юнусобод туманидаги, Аҳмад Дониш кўчасида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте