Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон металлургия комбинатида йирик ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди
29-08-2018 13:12 0 278 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон металлургия комбинатида йирик ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 август куни Бекобод шаҳрига ташриф буюрди.
Ўзбекистон металлургия комбинатида йирик ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди

Давлатимиз раҳбари ўтган йили 18 август куни «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятига келиб, унинг ишлаб чиқариш қуввати ва молиявий-иқтисодий ҳолатини тубдан яхшилаш чора-тадбирларини белгилаб берган эди. Бугун улар босқичма-босқич амалга оширилиб, кутилган натижаларни бермоқда деб ахборот бермоқда Президенти матбуот хизмати.

2018 йил 29 август куни комбинатдаги кўплаб инвестиция лойиҳаларидан бири - ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш маросими бўлди. Тадбирда корхона ишчилари, соҳа мутасаддилари, хорижлик инвесторлар иштирок этди.
Ўзбекистон металлургия комбинатида йирик ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳа қиймати 60 миллион доллар бўлган, замонавий, энергия тежовчи ва илғор технологиялар билан жиҳозланган янги ферроқотишмалар цехини тантанали равишда ишга туширди.

Ушбу янги цех Жанубий Кореянинг “Posco Daewoo” компанияси иштирокида қурилган бўлиб, жами 25 минг тонна ферросилиций ва ферросиликомарганец қотишмалари ишлаб чиқаради. Бу металл маҳсулотлар тайёрлайдиган тармоқлар талабини тўлиқ қондириш билан бирга, йилига ўртача 8 минг тонна ферроқотишмани экспорт қилиш ва 12 миллион доллар миқдоридаги валюта тушумини таъминлаш, импортни қисқартириш имкониятини яратади.
Ўзбекистон металлургия комбинатида йирик ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди

Ушбу янги цехга ўқув юртларини битираётган ва замонавий технологияларни чуқур ўзлаштирган 330 нафар йигит-қиз ишга қабул қилинади.
Ўзбекистон металлургия комбинатида йирик ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди

Шавкат Мирзиёев янги цехнинг технологик жараёнини кўздан кечирди. Жанубий кореялик ҳамкорлар билан суҳбатлашди. «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг инвестиция дастурига оид тақдимотлар билан танишди.

Комбинат раҳбарияти ва мутасаддиларга янги инвестиция лойиҳаларини бажариш ҳисобига бундай корхоналарни кўпайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиб, аҳоли бандлиги даражасини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*