Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Ўзбекгидроэнерго” ва “Гидролойиҳа” АЖ га Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети кадирлар тайёрлаб беради
10-08-2018 15:20 0 516 Рейтинг2 Чоп этиш

“Ўзбекгидроэнерго” ва “Гидролойиҳа” АЖ га Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети кадирлар тайёрлаб беради

“Ўзбекгидроэнерго” ва “Гидролойиҳа” АЖ га Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети кадирлар тайёрлаб беради

Бугун Тошкент шаҳрида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, “Гидролойиҳа” АЖ мутахассислари ва Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети (бундан буён - МДМТҚУ) вакиллари билан биргаликда гидротехника иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг инновацион технологияларини қўллаш бўйича халқаро илмий-техникавий анжумани ўтказилди.

Анжуман иши доирасида Ўзбекистон ОЎЮ, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш ташкилотлари етакчи мутахассислари, олимлари раҳбарлиги остида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ишланмалари, тажрибаси ва натижалари ёритилиб тажриба доирасида сухбат келишувлар малакали мутахасислар иштирокида қизғин кечди.

Илмий ютуқларини ахборот ва амалий алмашинуви, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадларида лойиҳа ташкилотлари билан олий техника ўқув юртлари ўртасида муносабатларни йўлга қўйишнинг ўзига хос майдончасига айланади. Ва анжуман олиб келадиган муҳокамалар натижаларининг ташкилотларимиз, билимлар институтларининг кучайиши сари бир қадам, гидроэнергетика соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш сари қўйилган бир қадам бўлишига эътибор қаратиш лозим.Мазкур анжуман лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг ҳолатларини таҳлил қилиш ҳамда камчиликларни тушиниб олишга турки бўлиши керак, бу ҳам чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини янги, юқорироқ даражага кўтариш учун лойиҳалаш-қидирув ишларини яхшилашдаги муҳим қадам бўлиб ҳам ҳисобланади.
“Ўзбекгидроэнерго” ва “Гидролойиҳа” АЖ га Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети кадирлар тайёрлаб беради

Фото: Ўзбекгидроэнерго

Юқорида айтиб ўтилганлар билан боғлиқ равишда етакчи мутахассислар “Ўзбекгидроэнерго” АЖ кўмагида ўтказилаётган тадқиқотлар тажрибаси билан ўртоқлашадилар ҳамда ўз ишланмалари натижалари тўғрисида ахборот берилиб анжуман иши қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади, гидротехник объектларни лойиҳалашда BIM-технологияларни қўллаш, МДМТҚУ томонидан“Гидролойиҳа” АЖ мутахассисларини ўқитиш, “Гидролойиҳа” АЖ мутахассисларини ўқитишучун МДМТҚУмутахассисларини Тошкент шаҳрига таклиф қилиш, лаборатория тадқиқотларини ташкиллаштириш, фойдаланиш, лойиҳалаш ва бошқа техник йўналишлар мутахассисларининг қўшимча профессионал таълими (малакасини ошириш, касбий қайта тайёрлаш), гидротехник иншоотларни лойиҳалашда илғор технологияларни қўллаш бўйича МДМТҚУимкониятлари, автоматлашган деформацион мониторинг тизимидан (АДМТ) фойдаланиш, реконструкция қилиш ҳолларида келажакдаги жиҳозларни янада ихчамроқ ва оқилона жойлаштиришни аниқлаш, ФҲ нинг олдини олиш учун конструкцияларнинг бузилиши ва кучсизланиши мумкин бўлган жойларни ойдинлаштириш мақсадида лазерли 3Dсканерлаш ва гидротехник қурилишда фойдаланилувчи бетонли аралашмалар ишлаб чиқариш учун энг янги ишланмалар, ечимлар ва материаллардир.

“Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пқ-2946-сонли 02.05.2017 президент қарори билан тасдиқланган ва ташкилотларини такомиллаштириш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш тўғрисидаги қонун моддаси қарорни қўшиш ва бошқалар юзасидан келишилди.
"Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди

Қорақалпоғистонда фуқаро 20 та тарихий кўза топиб олди. Лекин ҳеч ким муносабат билдирмаяпти

GM Uzbekistan Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилишни бошлади

Ҳиндистонлик тадбиркорлар Ўзбекикистон бозорини ўрганмоқдалар

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте