Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида Битим имзоланди
10-07-2018 09:37 0 542 Рейтинг1 Чоп этиш

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида Битим имзоланди

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида Битим имзоланди

2018 йилнинг 9 июлида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов бошчилигидаги делегациянинг Жидда шаҳрига (Саудия Арабистони) қилган ташрифи доирасида «Трастбанк» ХАБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида молиялаштириш линиясини ажратиш тўғрисидаги Битими имзоланди.

Ушбу Битимни имзолаш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 декабрдаги “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3439-сонли қарорида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим воқеа бўлди.

Битимнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида замонавий технологик ускуналар ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш йўли билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдан иборат.

Келишув шартларига мувофиқ, тақдим этиладиган лойиҳалар Шариат қонунига мувофиқ бўлиши керак.
Шубҳасизки, мазкур кредит линияси банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтиришга, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантиришга, қолаверса янги иш ўринларининг яратилишига мустаҳкам замин яратади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Бухорода қамоқхонадан қочиш учун 1,5 ой давомида ҳожатхона остидан лаҳм кавлаган 4 маҳбус қўлга тушди

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мамлакатда биометрик паспортлар амал қилиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди

Мактабдаги қабулни пулли қилиш Конституцияга зидми?

expo
Боглиш маколалар