Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Саноат корхоналари ва автомобиль ювиш шохобчалари учун сув солиғи оширилади
04-07-2018 14:03 0 713 Рейтинг1 Чоп этиш

Саноат корхоналари ва автомобиль ювиш шохобчалари учун сув солиғи оширилади

Саноат корхоналари ва автомобиль ювиш шохобчалари учун сув солиғи оширилади

1 октябрдан саноат корхоналари ва автомобиль ювиш шохобчалари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдори оширилади.

1 октябрдан саноат корхоналари ва автомобилларни ювиш шохобчалари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ оширилади. Президент 2 июль куни «Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади, дея хабар қилди Газета.уз, Norma.uz нашрига таяниб.

Жумладан, автомобилларни ювиш шохобчалари солиқлар йиғиш тизимидан қатъи назар (солиқ йиғишнинг умумий ёки соддалаштирилган тартиби), ҳатто ягона солиқни тўлаган бўлса ҳам, ушбу солиққа тортилади.

Юқоридаги фармонга кўра, 1 октябрдан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун қуйидагича солиқ тўланади:

1. Иқтисодиётнинг барча тармоқ корхоналари (2−6-бандларда кўрсатилган корхоналардан ташқари), тадбиркорлик фаолияти жараёнида сув ресусрларидан фойдаланадиган жисмоний шахслар — ерусти сув ресурслари манбалари учун 98,2 сўм, ерости сув ресурслари манбалари учун 124,8 сўм;

2. Саноат корхоналари (3−6-бандларда кўрсатилган корхоналардан ташқари) — ерусти сув ресурслари манбалари учун 300,3 сўм, ерости сув ресурслари манбалари учун 360,0 сўм;

3. Автотранспортлари ювишга ихтисослаштирилган корхоналар — ерусти сув ресурслари манбалари учун 1000,0 сўм, ерости сув ресурслари манбалари учун 1250,0 сўм;

4. Электростнациялар — ерусти сув ресурслари манбалари учун 28,4 сўм, ерости сув ресурслари манбалари учун 42,2 сўм;

5. Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари — ерусти сув ресурслари манбалари учун 53,9 сўм, ерости сув ресурслари манбалари учун 69,7 сўм;

6. Алкогольсиз ичимлик ишлаб чиқарувчи корхоналар

алкогольсиз ичимлик ишлаб чиқариш учун фойдаланган сув ҳажми учун — ерусти сув ресурслари манбалари учун 15 870 сўм, ерости сув ресурслари манбалари учун 15870 сўм;
бошқа мақсадларда — ерусти сув ресурслари манбалари учун 98,2 сўм, 124,8 сўм.
Президент 2019 йилги давлат бюджетини шакллантиришда ресурслардан фойдаланиш бўйича солиқ ставкаларини танқидий кўриб чиқишни топширди деб ёзилмоқда наширда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

expo
Боглиш маколалар