Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда Германиянинг савдо уйи очилади
29-06-2018 13:22 0 598 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентда Германиянинг савдо уйи очилади

Тошкентда Германиянинг савдо уйи очилади

ONS FrankfurtGmbH (Германия) компаниялар гуруҳи томонидан амалга ошириладиган лойха 2018 йилнинг июль ойида Тошкентда Ўзбек-Герман савдо уйи брентига эга бўлади.

Савдо уйи Ўзбекистон ва Европа иттифоқи мамлакатлари ўртасида экспорт-импорт операциялари учун савдо майдончасига айланади. Лойиҳа шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига инвесторлар ва технологияларни жалб қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади.

«Бизнинг мутахассиларимиз консалтингдан контрактациягача хизмат кўрсатиш орқали Ўзбекистонда Европа мамлакатлари ишлаб чиқарувчиларини ва ЕИ да ўзбекистонликларни рағбатлантиришда кўмаклашади. Компаниямизнинг ҳамкорлик портфели юзлаб корхоналарни ўз ичига олган », — қайдэтади ONS FrankfurtGmbHнинг топ-менежери Мирослав Тренчевски.

Савдо уйи Ўзбекистонни ЕИ мамлакатлари ускуналари ва илғор технологиялари билан таъминлаш, ускуналарни излаш, шартнома тузиш, ишлаб чиқаришни текшириш, логистика, суғурта, божхонадан олиб ўтиш, фойдаланишга топшириш, кафолат ва кафолатдан кейинги хизмат, ўқув курсларини ташкил этиш, молия институтларини жалб этган ҳолда лойиҳани молиялаштиришда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистондан Евро иттифоқи мамлакатларига тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги (мева, сабзавот, қуруқ мевалар, зираворлар, кўкатлар ваҳ.к.), алкоголь маҳсулотлари (вино, ароқ, коньяк ва уларнинг концентратлари), фармацевтика маҳсулотлари (тоғ ўсимликлари, илонзаҳри, қизилмия илдизи) ва минерал ресурслар (ўғитлар, туз ва мис)ни экспорт қилади.

2018-2019 йиллар давомида йиллик экспорт ҳажми уч миллион евродан ошиши кутилмоқда. Бу вақтичида 10 миллион евро миқдорига тенг сармоя жалб қилиш кўзда тутилган.
Германия — Ўзбекистоннинг Европадаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. 2017 йил якунлари бўйича ўзбек-герман товар алмашинуви ҳажми 613,2 миллион долларни ташкил қилган. Икки давлат ўртасидаги молиявий ва техник ҳамкорлик ҳажми 329,9 миллион евродан ортиқ бўлди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

expo
Боглиш маколалар