Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қадим тарих ва бугун “Ўзшаробсаноат” АЖ тизимини вино ишлаб чиқариш тенденцияси
25-06-2018 18:00 0 839 Рейтинг1 Чоп этиш

Қадим тарих ва бугун “Ўзшаробсаноат” АЖ тизимини вино ишлаб чиқариш тенденцияси

Қадим тарих ва бугун “Ўзшаробсаноат” АЖ тизимини  вино ишлаб чиқариш тенденцияси

Узумчилик ва виночилик миллий иқтисодиётимизнинг жуда самарали тармоқларидан бири ҳисобланиб, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Республикамизнинг қулай табиий-иқлим шароитлари ноёб хўраки ва техник узум навларини етиштиришга ҳамда кам харажатлар билан юқори стабил ҳосил олишга имконият яратадиган минтақа ҳисобланади.

Ўтган давр мобайнида хом ашё базасини яратиш ва ривожлантириш, сифатли ва рақобатбардош виночилик ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш, экспорт салоҳиятини ошириб бориш, шунингдек, ушбу соҳага чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Иқтисодининг ривожланиши анъанавий технологиядан самарали, фундаментал тадқиқот натижаларига асосланиб виночилик саноатимизга инновацион технологияларни тадбиқ этиш, соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва модернизациялашни талаб қилган бўлса, яна бир жиҳати сўнгги ўн йилликдан бошлаб анъанавий виночилиги юксак ривожланган мамлакатлар ҳисобланган: Франция, Италия, Испания, Германия, АҚШ, ЖАР ва Янги Зелландия кабилар вино ишлаб чиқариш соҳасида илмий тадқиқотларни олиб бориб, навга хос ҳушбўйлиги ва таъми яққол билинадиган, табиий ва юқори сифатли вино ишлаб чиқариш тенденциясини илгари суришлари мамлакатимиз виночилигида чуқур ислоҳотлар олиб боришга сабаб бўлмоқда.

Мамлакатимиз узумчилик ва виношунослик бўйича жуда қадимий минтақа ҳисобланиб, унинг тарихи мелоддан аввалги 11-минг йилликларга бориб тақалади. Бу борада юнон тарихчиси Эфор (м.а. 405-330 й.й.), Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи”, Абулғозийнинг “Шажараи турк”, эрамиздан олдинги VII асрда ёзилган Оссурия ёзма манбаларида (турк олими И. Дурмуш) вино маҳсулотларини май, вино, буза, чоғур, мусаллас каби номлар билан аталиши ҳақида маълумотлар келтиришган. Бундан ташқари Умар Ҳайёмнинг “Наврўзнома” асарида узумнинг келиб чиқиши, яъни ватани Афғонистон мамлакатининг Ҳирот шаҳри эканлиги алоҳида қайд этилган.

Қадим замонлардан буён (эрамиздан аввалги 11-минг йилликлар) Яқин Шарқ ва Ўрта Осиёда узум етиштиришган ва вино тайёрлашган. Бу винони “Хома” яъни “сиқиб олинган” деб аташган. Бу тўғрисида эрамиздан аввалги 128 йилда Хитойлик сайёҳ Чжан Цян Фарғонада бўлганлиги ва ўз императорига совға қилиб олиб кетган мусаллас ҳамда узум уруғини ўз кундалигида ёзиб қолдирган.

Марказий Осиё қитъа бўйича қадимдан вино тайёрловчи минтақа ҳисобланади. Айниқса, Фарғона водийсида, Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида тайёрланган винолар Хитой, Яқин Шарқ, Юнонистон ва бошқа қўшни давлатларга экспорт қилинган. Винодан ажратиб олинган спирт эса “Ал-Кегол” деб юритилган. Бу араб тилида “энг ажойиб” деган маънони билдиради. Ушбу маълумотни Испан қиролидан Буюк Соҳибқирон ҳузурига элчи бўлиб келган Руи Гонсалис де Клавихо (1403-1406 йиллар) Соҳибқирон ҳузурида Чоғур ичгани ва бу чоғур “Ал-Кегол” деб юритилишини билдирган.

“Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти тизимида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт ҳажмини оширишга қаратилган 63 та истиқболли лойиҳа ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, соҳада яна 24 та лойиҳа амалга оширилади. Улар шампан винолари ҳамда алькоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қуйиш ва қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, жаҳоннинг энг сўнгги ускуналари билан жиҳозланади. Президентимизнинг 2018 йил 28 февралдаги“Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шу каби лойиҳалар ижросига кенг йўл очди.

Бугун миллий Матбуот марказида ташкил этилган анжуманда шулар ҳақида маълуот берилди.

Айни пайтда “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти тизимида 80 дан ортиқ бирламчи вино, 60 та тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатяпти. Уларнинг самарали иш юритиши юқори сифатли хом ашё билан барқарор таъминланганлик даражасига боғлиқ. Бироқ соҳа мутахассисларининг айтишича, статистик маълумотларда республикамизда қарийб 100 минг гектар, шундан 15,9 минг гектари техник токзорларбўлсалар, бу лойиҳаларнинг 35 таси бирламчи вино ишлаб чиқариш корхоналарини реконструкциялаш, техник ва технологик янгилаш, янги қувватларни ишга тушириш ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган. Ушбу лойиҳалар бўйича мамлакатимизнинг табиий иқлим шароитларидан келиб чиқувчи инновацион технологиялар жорий этилиб, технологик жараёнлар маҳаллийлаштирилади. Бундай инновацион технологияларни танланишидан асосий мақсад қуйидагилардан иборат.

Шампан винолари, коньяк дистилляти, коньяк ва бошқа алькоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қуйиш ва қайта ишлаш бўйича 24 та лойиҳа амалга оширилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди

Диний саволларга Call-марказ жавоб беради

Ўрта мактаб ва ОТМлар 5 кунлик таълим тизимига ўтишига таклиф берилди

Янги йил бошидан бензин нархи ошиши кутилмоқда

expo
Боглиш маколалар