Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Hyundai Motor Group президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
18-06-2018 14:29 0 649 Рейтинг1 Чоп этиш

Hyundai Motor Group президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Hyundai Motor Group президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Hyundai Motor Group президенти Сонг Квон Хан бошчилигидаги компания делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.
19 июнь куни Тошкентга Жанубий Кореянинг Hyundai Motor Group компанияси президенти Сонг Квон Ҳан бошчилигидаги делегация келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди. Ташриф дастурига кўра «Ўзавтосаноат» АЖ раҳбарияти, шунингдек қатор вазирлик ва идоралар иштирокида Ўзбекистон ҳукуматида учрашув ва музокаралар ўтказилади.

Hyundai Motor Group — Жанубий Кореянинг энг йирик, дунёдаги йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиларидан бири. Гуруҳ 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, ўшанда Hyundai Mottor Company Kia Motors компаниясининг 51 фоизлик акцияларини сотиб олган эди. Компания автомобиль ишлаб чиқаришдан ташқари, қурилиш, молия, металлургия ва бошқа соҳаларда ҳам фаолият олиб боради.

Аввалроқ эса Ўзбекистонда Hyundai юк машиналари, микроавтобуслари ва махсус техникаларини ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*