Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жиззахда биринчи хусусий банк
07-06-2018 09:20 0 920 Рейтинг1 Чоп этиш

Жиззахда биринчи хусусий банк

Жиззахда биринчи хусусий банк

Кеча 6 июнь куни Жиззах вилоятида биринчи хусусий банк ҳисобланган, замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган янги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Жиззахда биринчи хусусий банк

Бу каби янгиланишларга, Президентимизнинг 2016 йил 18 ноябрдаги Жиззах вилоятига амалга оширган сайловолди ташрифларида вилоятни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида берган топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 январдаги “Жиззах вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги 19-сонли қарори бош омил бўлди.
Жиззахда биринчи хусусий банк

Мазкур топшириқ ва қарор асосида бошланган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ўз ниҳоясига етиб, Жиззах вилоятида биринчи хусусий банк ҳисобланган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиалининг фойдаланишга топширилишида жиззахликларга хос қатъий шижоат ва меҳнаткашлик жуда қўл келганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
Жиззахда биринчи хусусий банк

Тантанали очилиш маросимида Жиззах шахар ҳокими Акбар Шукуров, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Жиззах вилояти Бош бошқармаси мутасаддилари, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви аъзолари, тегишли департамент директорлари ва мустақил бошқарма бошлиқлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бино қурилишида бевосита иштирок этган пудратчи ташкилот – “Inco-construction” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари жамоаси, тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Жиззахда биринчи хусусий банк

Таъкидлаш жоизки, банк фаолият кўламини, энг аввало, юртимиз аҳолисини барча турдаги банк хизматлари билан қўллаб-қувватлашга қаратди. Натижада, банк ўзининг барча турдаги хизматлари билан республикамиз ҳудудларига кириб бормоқда. Мана бугун Жиззахнинг Шароф Рашидов кўчасида қад ростлаган янги банк биноси ҳам мижозларга тезкор ва қулай бўлган банк хизматларини кўрсатиш мақсадида зарур замонавий техникалар билан жиҳозланган.
Жиззахда биринчи хусусий банк

- Янгиланаётган Жиззахнинг ҳеч бир замонавий шаҳарлардан қолишмайдиган, обод ва файзли масканга айланиб бораётганлиги, жумладан банк филиалининг очилиши биз каби ёшларга янги иш ўринлари яратиш билан бирга, ўз мутахассислигим бўйича фаолият юритишимга имконият беради, - дейди банкнинг етакчи мутахассиси Улуғбек Холманов. – Янги замонавий бинода фаолиятимизни бошлашимиз учун барча шароитлар яратилган. Ёруғ ва шинам хоналар компьютер жамланмалари ва зарур мебель жиҳозлар билан таъминланган.

- Қувонарлиси шундаки, вилоятда биринчи хусусий банк ҳисобланган барча қулайликларга эга замонавий бинода мутахасислигим бўйича фаолиятимни бошлашимдан, жиззах аҳолиси ва тадбиркорларга сифатли банк хизматлари кўрсатилишида бевосита ҳисса қўшишимдан мамнунман, бугунги кунда биз каби ёшларга яратилаётган имконият ва шароитлар учун Давлатимиз раҳбарига ва банк раҳбариятига миннатдорчилигимни билдираман.
Жиззахда биринчи хусусий банк

Гулдурос қарсаклар остида тантанали очилиш маросимининг рамзий тасмалари кесилиб, банк филиалининг очилганлиги расман эълон қилинди ҳамда филиали бошқарувчисига бинонинг рамзий калити топширилди.

Тадбир иштирокчилари замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган, ўз меъморий дизайни билан Жиззах шаҳри кўркига кўрк қўшиб турган филиал биноси остонасидан ичкарига қадам қўйиб, банк мижозлари ва ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир сўнгида, бино қурилишида фаоллик кўрсатган - “Inco-construction” масъулияти чекланган корхона жамоасига миннатдорчилик билдирилиб, банк раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мурожат учун:
Тел.: +99871 1400088
Расмий сайти: Банка: www.trustbank.uz
Телеграм-бот: @Trust_Bank_Bot
Телеграм-канал: @trustbank_channel
Фейсбук: www.facebook.com/trustbank.uz
Инстаграм: www.instagram.com/trustbank_uz/
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибада... Медиа-тур дан

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Қирғизистонлик тадбиркор ўзини худо деб эълон қилди

Йўқолган эркак гараж полига бетонлаб ташланган экан

expo
Боглиш маколалар