Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Давлвт бюджетининг харажатлари шаффофлигини ошириш оқибатлари
06-06-2018 17:53 0 509 Рейтинг1 Чоп этиш

Давлвт бюджетининг харажатлари шаффофлигини ошириш оқибатлари

Давлвт бюджетининг харажатлари шаффофлигини ошириш оқибатлари

Давлатдаги оқил одамларни кўпайиши, таҳлилчилар ҳамда ислоҳотчиларни ҳуқуқий жиҳатдан, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардан ажралмаган ҳолда фаолият олиб боришига эришиш бу уникал ҳолат.

Ҳозир Ўзбекистон Республикаси босиб ўтаётган йўлида ўтган даврларни ёмонлайдиган, уни кескин танқид остига олувчиларнинг асосий қисми ўзларини эксперт, таҳлилчи, ислоҳотчи сифатида тақдим этишаябди. Афсуски асл сурати номаълум шахсларни турли соҳаларда бир чўп синдирмасидан қилинган ишлар, эришилган натижаларни ерга қориштириб ташлаши мутлақо ўринсиз ҳаракатдир.

Ўзганинг айбини кўрганлар ўзларининг камчилигига беэътибор бўлмасликлари муҳим.

Қанчалар оғир бўлмасин, аммо бир оилада оқил ота-онанинг оқил фарзандлари бўлиши доим ҳам тасдиғини топавермайдиган уникал ҳолат. Ҳозирги кунда фарзандлар камолини ўйлаган инсонлар ҳар нарсадан воз кечишади, ўз нафси ва насибасини тизгинлаб уларга таълим беришга ҳаракат қиладилар Кутилмаганда улар ўз фарзандларидан – “Сиз нотўғри яшагансиз!” – деган дашномни эшитганларида ичларидан зил кетиб, фарзандга бўлган меҳрлари дарз кетади. Оқибатда болага бўлган меҳр устун келиб унга қатъий оҳангда эътироз билдирмайдилар.

Бу эса оила даврасидан аста-сеин жамоат, кейин эса жамият ҳаётига чиқади. Авлодлар тўқнашувида ёшлар доим ўзларидан катта авлод вакиллари нотўғри яшаган деган хулоса билан иш қилишлари нотўғри деб ҳисоблайман!

Шу авлоднинг бу қалтис нуқтасини топиб олган ҳолда ўйинга зўр берганларни ўз мақсадларига эришиш йўлида улардан фойдаланишлари одамни янада асабийлаштиради. Фавқулотда ҳодисалар халқни жипслаштирса, шу ҳодиса содир бўлиши кераклигини кутадиганлар ҳам катта хато қиладилар, чунки бундай ҳодисаларни ҳеч бири шу кунга қадар безарар ўтмаган. Талофатларни тўлови мумкин бўлса қанийди, бу йўналишда минг афсуски баъзан йўқотишларни ўрни одамларнинг ҳаётдан кўз юмишлари билан ўтади, бу эса ижтимоий адолатни талаб чилиб чиқувчилар сонини кўпайишига, ундан у ёғига эса бошқариб бўлмас даражадаги ижтимоий беқарорликка замин яратиши мумкин.

Ташқи тарафдан замонавий шларни онгини шу нарсалар билан булғашни мақсад қилганлар ҳар соҳада ва ҳар тизимда мукаммаллик йўқлигини кўрсатиш, ҳар жабҳа ва ҳар соҳада кенг кўламли ишларни амалга ошириб уларни тўнтариб ташлашга эришишга ундайди. Оқибатда на янги тизим яратилади ва на эски тартиб-қоида амал қилади. Бу эса ижтимоий беқарорлик бўлиб қолмайди – бу ҳақиқий маънода таназзул ҳолатини келтириб чиқаради.

Бу нарсани олдини олиш учун эса даромад ва ҳаражатларни очиқлигига эришиш муҳим ўрин эгаллайди. Аммо бу соҳада ҳар қандай давлатнинг ўз эҳтиёжлари учун сақлайдиган заҳиралари кўрсаткичи ва рақамларини кўрсатмаслиги ҳуқуқини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.
Давлат бюджетини тўлиши қанчалар муҳим бўлса, унинг ҳаражат қисмини бажарилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. 2017 йилда ўтказилган Петербург Халқаро Иқтисодий Форуми доирасидаги суҳбатларнинг бирида иқтисодий таҳлилчиларнинг биттаси берган дашноми ўта ўринли деб ҳисоблайман ва уни тарорлайман: - Давлат жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси учун шаффоф тарздаги ҳаражатлар дастурини беришидан ташқари унга совға қилинадиган нарсанинг нархини кўрсатмаслик ҳуқуқини унутмаслиги лозим.

Мен ҳам айнан шу нарсанинг тарафдориман. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил учун кўзда тутилган 62,5 триллион сўмлик бюджетининг асосий ҳаражат қисми ижтимоий соҳаларни молиялаштириш эканлигини унутмаслигимиз керак.
Йиллар давомида тутган сиёсатимиз оқибатида биз турли ҳарбийлаштирилган уюшмаларга аъзо бўлганимиз бу соҳада ташқи ҳаражатимиз йўқлигидан дарак беради.

Бюджет таъминотига қараб турган соҳаларни ҳаражатларини ҳам эркинлаштириш керакдир, аммо бу соҳаларга кетган ҳаражатлар бўлимлар ва алоҳида соҳалар эмас, балки шу йўналишларни таъминоти сифатида кўрсатилишини маъқул кўраман.
Асосийси, бюджетнинг ҳаражатларини эркин танишиб чиқиш учун тақдим қилинаётганида таққослама вариантларни бериш муҳим. Буни қуйидагича тушунтирамиз – имтиёзлар бўйича мана бунча маблағ иқтисод қилинган ёки шунча миқдордаги имтиёзлар бўйича енгилликлар берилган деб. Жамият ҳозирда имтиёзларни бекор қилиш йўлидан борар экан бирданига барча имтиёзларни йўқота олмаслиги аниқ. Шундай экан бу юкламани аста-секин пасайиб боришини таъминлаш муҳим.

Давлат бюджетининг ҳаражатларини шаффофлигига эришишда соҳа ва йўналишлар бўйича сарф қилинган қийматларнигина эмас, балки бу ҳаражатларни қанчалар самара берганини ҳам ҳажм – қиймат - кўрсаткич – натижа тарзида тақдим этилишиа эриши керак. Шунда ортиқча саволларга ўрин қолмайди.

Бу ўринда давлат бюджетини товуқ сотиб олиш билан бошланадиган тадбиркорлик ҳаракати билан солиштириб стандартлаштириб қўйиш ноўрин! Чунки давлатнинг ундай соҳалари борки, улар доим ҳам тухум қўйиб ёки ёши ўтиб гўшти билан ҳаражатларни қоплайдиган тарзда ишламайдилар.

Шахсан ўзим мутлақо тушунмайдиган кўрсаткичларгагина тўхталиб ўтаман.

Йил кесимида шунча беморлар даволанди, улардан шунчаси жарроғлик йўли билан шунчаси консерватив усул билан даволанди деган ҳисоботлар асабни бузади. Агар аҳолини беморлигини жорий ва амалдаги кўрсаткичларини режалаштириш даражасида бўлсалар – бунда улар аҳоли саломатлигини қўпол тарзда конвейер усуслига қўйиб олган бизнес вакилларидан нима фарқлари бор? Шу билан бирга аҳолининг шифохоналарга бўлган мурожаатларини сони камаймаётганинин ҳисобга олсак – бу соҳада ҳали истиқболи юқори бўлган бизнес эканлигини тушунганлар хусусий саломатлик марказлари очишаябди деган тахмин қилишимиз мумкин. Аслидачи? Йиллар давомида илм-фан тараққиёти билан биргаликда касалликлар сони ҳам мутаносиб равишда ўсиб бораётганига гувоҳ бўлганмиз. Лекин бу сабабларнинг ҳеч бири бу соҳани конвейер даражасига қадар режалаштирилишига олиб келмаслиги лозим.

Маҳаллий бошқарув ёки туманлар кесимида бюджетни ўзларида сақлашлари ва туман миқёсидаги ҳаражатларини ўзлари таъминлашларига эришиш эса – айнан шундай шаффофликни заруратини юқорилигини кўрсатади. Демак бу кўрсаткичларни маълум қисмини туманлар кесимида кўришлик лойиҳаларни бажарилишида жавобгарликни, масъулиятни даражасини оширади.

Айни пайтда ўзининг улушини шу ҳаражатлар доирасида талаб қилишлик маданиятини ҳам аҳолига сингдириб бориш керак. Бунда Оммавий Ахборот Воситаларининг ўрни беқиёс, афсуски бугунга қадар бу соҳада бирор ҳаракатни кўрганимиз йўқ. Айни пайтда давлатимиз раҳбари қаерда бўлмасин вилоят ҳамда туман ҳокимларидан бюджетингда қанча маблағ бўлиши режалаштирилган деган саволлани ўртага қўяётганининг ўзи кўп нарсаларга ойдинлик киритаябди.

Давлат бюджетининг ҳаражатлар қисмини шаффофлиги уни таҳлил қилиш ёки танқид қилиш учун замин яратишига қараталиган бўлмаслиги керак, балки улар асосий кўрсаткич сифатида қилиниши мумкин бўлган ишларда ўз улушини қўшиш, йўлга қўйилган лойиҳаларни бажарилишидаги масъулиятни оширилишига эришиш учун манба бўлиши лозим.

Шу ўринда заминдошларимиздан давлат бюджетининг шаффофлигига эришган давлатлардаги жамият аъзоларини ўзларининг фуқаролик позицияларидан келиб чиққан ҳолда қилаётган ҳаракатларини таҳлил қилишдан эринмасликларини сўрардим. Шу соҳада қанчалар кўп билим олиш имконияти бўлса, таққослашга эришиш орқали тажрибаларини ошириб боришлари мумкин.

Ният қиламанки давлат бюджетидан хабардор бўлган оқил фуқароларимизнинг ўзлари бу соҳада зарурий чора-тадбирларни тақдим этишдан эринмайдилар. Устига устак замонавий ахборот хуружларидан ҳимояланиш чора-тадбирлари ҳақида ҳам ўйланиши фойдадан ҳоли бўлмайди. Демакки, Давлат бюджетининг ҳаражатларини аффофлигини ошириш чора-тадбирлари ҳар томонлама ўйланган ва тош-торозига солинган ҳамда ўз ҳимоя иммунитетига эга бўлиши керак. Ўзгача ҳолат бўлса – бебошликлар, норозиликлар ва билар-билмас қонун ҳужжатларини рўкач қилиб ҳақ-ҳуқуқ талашиб юрганлар каби “бош оғриғи”нинг муаллифлари кўпайиб бораверади.
Хабибуллаев Сайдағзам – холис эксперт.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Пойтахтимизда “Uz textile Exspo” кўргазмаси бошланди

Ўзбекистон ва Россия ...Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда

Партиянинг Самарқанд шаҳри Регистон майдонида ўтказилган табдир юзасидан муносабати

expo
Боглиш маколалар