Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Matiz автомбиллари ишлаб чиқариш тўхтамоқда... Spark ишлаб чиқариш хажмларини ошмоқчи
31-05-2018 13:32 0 970 Рейтинг1 Чоп этиш

Matiz автомбиллари ишлаб чиқариш тўхтамоқда... Spark ишлаб чиқариш хажмларини ошмоқчи

Matiz автомбиллари ишлаб чиқариш тўхтамоқда... Spark ишлаб чиқариш хажмларини ошмоқчи

2018 йилнинг июль ойидан эътиборан «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқариш қувватларида «Matiz» русумли автомобилларни йиғиш якунланади. Ушбу карор моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига мувофиқ хамда ушбу автомобильнинг техник эскирганлигини инобатган олган холда қабул қилинди дея хабар қилмоқда GM Uzbekistan компаняси ахборот хизмати.

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.
“GM Uzbekistan” истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини бажарилишини ва автомобилларни тузилган шартномалар бўйича ўз вақтида ва тўлалигича етказиб берилишини алохида таъкидлайди.

Эслатиб утамиз, Matiz автомобили Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган тўртинчи модель бўлиб, 2001 йил август ойидан йиғила бошланган. 2004 йил декабрь ойида двигатель хажми 1 л бўлган “Matiz Best” хамда автоматик узатма қутили модификациялари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Matiz автомобиллари кичик хажмли автомобиллар синфига тегишли бўлиб, ушбу синфдаги автомбилларга бўлган эхтиёж “Spark” автомобилларини ишлаб чиқариш хажмларини кенгайтириш орқали қопланади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*