Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Яқинда автомобилларни бир ой муддатга нотариус тасдиғисиз ижарага бериш йўлга қўйилиши мумкин
11-05-2018 10:44 0 665 Рейтинг1 Чоп этиш

Яқинда автомобилларни бир ой муддатга нотариус тасдиғисиз ижарага бериш йўлга қўйилиши мумкин

Яқинда автомобилларни бир ой муддатга нотариус тасдиғисиз ижарага бериш йўлга қўйилиши мумкин

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракцияларининг қизғин баҳс-мунозаралари объектига айланди, деб ёзади kun.uz Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизматига таяниб.

Таъкидланганидек, туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш мамлакатимизни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг муҳим вазифалари сифатида белгиланган.

Лойиҳа билан жисмоний шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномасини унинг нотариал тасдиқловисиз бир ой муддатга ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш масалаларини соддалаштиришни назарда тутувчи қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Ҳозирги пайтда миллий қонунчилигимиз автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлашни талаб этади.

Сиёсий партиялар фракциялари, айниқса «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзолари мамлакатимизда туризмни ривожлантириш бўйича Президент томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мазкур қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*