Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Расмий хабар: Paynet фаолияти тўхтатилмайди, балки аҳолига янада қулай хизмат кўрсатишни бошлайди
07-05-2018 14:41 0 759 Рейтинг1 Чоп этиш

Расмий хабар: Paynet фаолияти тўхтатилмайди, балки аҳолига янада қулай хизмат кўрсатишни бошлайди

Расмий хабар: Paynet фаолияти тўхтатилмайди, балки аҳолига янада қулай хизмат кўрсатишни бошлайди

Интернет тармоқларида «Ўзбекистонда “Paynet” фаолияти тўхтатилади» мазмундаги аҳолини чалғитувчи хабарлар тарқалмоқда.

Бу хабарлар асоссиз. Халқ банки ахборот хизмати томонидан “Халқ сўзи online”га маълум қилишларича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган "Халқ банки ва “Микрокредитбанк”ининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга кўра, эндиликда “UzPaynet” МЧЖ фаолияти тўхтатилмай туриб, Халқ банки тизимида Paynet савдо белгиси остида ўз фаолиятини аҳолига янада қулай тартибда давом эттиради.
Бунда, фақатгина “UzPaynet” МЧЖнинг мулкчилик шакли ўзгарган ҳолда, унинг барча мажбуриятлари Акциядорлик тижорат Халқ банки зиммасига ўтказилади деб ёзмоқда Халқ сўзи нашри.

Гап шундаки, Халқ банки томонидан “Paynet” орқали амалга оширилаётган тўлов тизими янада такомиллаштирилиб, янги замонавий хизмат турлари таклиф этиб борилади.
Хусусан, бугунги кунда, Paynet мобил иловаси жорий қилинган бўлиб, аҳолидан кўплаб тўловлар қабул қилиб келинмоқда.

Қайд этиш жоизки, Халқ банки юртимизда энг йирик тармоққа эга, яъни республикамизнинг барча ҳудудларини тўлиқ қамраб олган банк ҳисобланиб, ўзининг 200 га яқин филиаллари ва 3 мингдан ортиқ муассасалари орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда Рaynet шохобчалари орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматларни эндиликда Халқ банки филиаллари, муассасалари ҳамда Рaynet шохобчалари орқали янада кенгроқ, қулайроқ тарзда кўрсатиш имконияти яратилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Комил Алламжонов: фуқароларнинг турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

expo
Боглиш маколалар