Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Президент ташрифидан йил ўтмай Андижонда инсулин ампула ишлаб чиқариш заводи ишга тушди
30-04-2018 11:29 0 1714 Рейтинг1 Чоп этиш

Президент ташрифидан йил ўтмай Андижонда инсулин ампула ишлаб чиқариш заводи ишга тушди

Ҳаммамизга маълумки ҳозирги кунда дори-дармонларга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Айниқса бизга илгарилари чет давлатлардан кириб келаётган дори-дармонларга эхтиёж катта бўлган. Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган дори воситалар талабга жавоб бермас эди деган ақирдалар хам йўқ эмас эди.
Президент ташрифидан йил ўтмай Андижонда инсулин ампула ишлаб чиқариш заводи ишга тушди

Президентимизнинг 2017 йил 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига амалга оширган ташрифларида берган топшириқлари ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси талабларидан келиб чиқиб, ушбу корхона Марказий Осиё давлатларида ягона ҳисобланиб, у асосан қандли диабет билан касалланган аҳоли учун инсулин дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Президент ташрифидан йил ўтмай Андижонда инсулин ампула ишлаб чиқариш заводи ишга тушди

Шу сабабли жорий йилнинг 27 апрель куни Андижон вилоятининг Андижон туманида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг молиявий кўмаги (кридит) асосида ташкил этилган “Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамиятига қарашли инсулин ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Президент ташрифидан йил ўтмай Андижонда инсулин ампула ишлаб чиқариш заводи ишга тушди

Ушбу корхонанинг рахбари тиниб-тинчимас ёш йигитларимиздан Аваз Низомов асли мутахасислиги юрист иқтисодчи. Бу Андижон ўғлонига фармсаноат соҳаси отаси Собир акадан водича айтганда зичча юқан. Шуни айтишса керак юқтурмаса бари бекор Аваз Низомов охириги йиллар мобайнида хориж мамлакатларида тақсил олиб иш ўрганди, натижани эса сўзимиз давомида англаб оласиз.

Корхонанинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг гапларига қараганда бир хафталар Хитой давлатида бўлиб қайтибдилар. Мақсад Андижонга хориж инвесторлари билан иқтисодий ҳамкорликда бўлиш ва уларга биздаги шарт-шароитлар билан таништириш.
Президент ташрифидан йил ўтмай Андижонда инсулин ампула ишлаб чиқариш заводи ишга тушди

Завод очилишида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов, хам сўзга чиқиб, тадбиркорликга берилаётган имтиёзлар, мамлакатимиз, халқимиз учун саломатликда мухум ўрин эгаллашини такидлаб ўтдилар, ва бундай корхоналарни очилиши ва тадбиркорлигини доимо қўллаб қувватлашлигини такидлаб ўтдилар. Тадбирда манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар, отахонлар, қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари, корхона ишчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Президент ташрифидан йил ўтмай Андижонда инсулин ампула ишлаб чиқариш заводи ишга тушди

Бу Андижон ҳалқи қолаверса бутун Ўзбекистон ҳалқи учун қувонарли хол десам муболаға бўлмайди. Корхонага келгуси 6 ой давомида Бирлашган Араб Амирлиги “Дубай”дан мутахассислар жалб этилиб, бўлғуси ёш мутахасисларга иш ўргатиб, хом-ашё ҳам асосан Бирлашган Араб Амирлиги “Дубай”дан келтирилади, кейинчалик хам ишчи ходимларни малакасини оширилиши “Дубай”дан амалга оширилиши режалаштирилган.

Муҳтарам Президентимиз топшириқларига биноан ушбу корхонанинг очилиши бир йилга ҳам бормасдан ўз самарасини бермоқда. Изланган имкон топади, деган гаплар ҳам борку. Умумий ташкил топилиши 27 милиард сум бўлган заводнинг очилиш маросимида сўзга чиқанлар, мазкур корхонанинг ишга тушиши нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун ҳам ўзига хос воқеага айланганини таъкидладилар. Корхонанинг юртимиз аҳолисини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш баробарида бутун Марказий Осиё минтақаси давлатларига ҳам маҳсулот экспортини йўлга қўйиши ҳамда режалаб мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга аҳамияти қаратмоқдалар.

Қолаверса ишлаб чиқарилган йилига 10000 инсулин ампуласини 2500 дан 3200 донагача ички бозор учун мўжаллашмоқдалар режа асосида маҳсулотни қолган қисми қўшни давлатга экспорт қилиниши режалаштирилган.

Корхонани бунёд этиш ишлари 2016 йилнинг октябрь ойида бошланган. Бугунги кунга келиб қурилиш ва ишлаб чиқариш линияларини ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланиб, корхона фойдаланишга топширилди.

Айтиш жоизки, корхонада махсулот ишлаб чиқарилиши техник қурилмалар ривожларган мамлакатларда қисим-қисимлаб турли мамлакатлардан олиб келиниб ўрнатилди. Бу эса инсулин дори воситасининг замон талаблари даражасида ишлаб чиқарилишига хизмат қилади.

Президент ташрифидан йил ўтмай Андижонда инсулин ампула ишлаб чиқариш заводи ишга тушди

Ушбу ишга жалб этилганлар орасида асосан маҳаллий ёшлар жалб этилган. Шунингдек, уларнинг меҳнат қилишлари учун хавфсиз меҳнат шароитлари ташкиллаштирилган, овқатланишлари учун қулайликлар, дам олишлари учун шинам хоналар барпо қилинди.
Тантанали очилиш маросимининг рамзий ленталари кесилиб, завод ишга туширилганлиги расман эълон қилинди. Тадбир иштирокчилари корхона фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Лобар Мирзо
журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар