Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фақат дивидендлардан фойда солиғи тўланади
30-03-2018 09:30 0 574 Рейтинг1 Чоп этиш

Фақат дивидендлардан фойда солиғи тўланади

Фақат дивидендлардан фойда солиғи тўланади

Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бекор қилиш ва фақат мулкдорларга дивидендлар тарзида тўланадиган фойданинг бир қисмига солиқ солиш таклиф этилмоқда, деб ёзмоқда Norma хабарига асосланиб

Фойда солиғи (14%) ва дивиденд солиғи (10%) ўрнига фақат 25%лик ставкадаги дивиденд солиғи жорий этилади.

Бугунги кунда умумбелгиланган солиқларни тўловчилар ва тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлар қисмида солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчилар фойда солиғини тўлайдилар.

Қуйидагиларга фойда солиғи солинади:

• фойда, яъни жами даромад билан чегириладиган харажатлар ўртасидаги фарқ;
• тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлар.

Демак, фойда солиғидан ташқари, дивидендларни тўлаш чоғида 10%лик ставкада дивиденд солиғи ҳам тўланар экан.

Қуйидаги ислоҳот амалга оширилади:

• бугунги кунда энг мураккабларидан бири ҳисобланган солиқ бекор қилинади;
• солиқ маъмуриятчилиги соддалаштирилади;
• дивидендлар ҳисобига ходимларга хуфия тўловлар схемалари наф келтирмайдиган қилиб қўйилади;
• мулкдорларнинг бизнесни кенгайтириши ёки янгисини очиши рағбатлантирилади.

Фойда инвестицияларга сарфланса, унга солиқ солинмайди.

Фойда солиғининг бекор қилиниши банклар ва суғурта ташкилотларига дахл этмайди. Норезидентлар учун ҳам солиқ солишнинг алоҳида тартиби таклиф этилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Сурхондарёда ИИБ ходимлари оломонда калтакланди

Тадқиқот: Дунёдаги ҳар олтинчи бола уруш ҳудудида яшайди

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни икки соатда аниқлаб берадиган қурилмаларни харид қилади

expo
Боглиш маколалар