Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳақидаги якуний хулосаларини маълум қилди
17-03-2018 12:00 0 550 Рейтинг1 Чоп этиш

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳақидаги якуний хулосаларини маълум қилди

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳақидаги якуний хулосаларини маълум қилди

Альберт Егер.
Фото: Халқаро пресс-клуб
Халқаро валюта жамғармаси экспертлар гуруҳи жорий йил 26 февраль—13 март кунлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган банк-молия, иқтисодиёт, солиқ, статистика тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини ўрганди. Бу ҳақда ЎзА хабарига таяниб zamin.uz ёзмоқда

Мазкур ўрганиш юзасидан якуний хулосаларни Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов, Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича департаменти директори маслаҳатчиси Альберт Егер матбуот анжуманида маълум қилди.

Халқаро валюта жамғармаси экспертлари Ўзбекистонда 2017 йилда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотларни ижобий баҳолади. А.Егернинг фикрича, мамлакатда валютанинг эркин конвертацияси жорий этилгани тўғри қарор бўлди. Айни пайтда иш ўринлари яратиш масаласи энг устувор вазифалардан бўлиб турибди. Ўтган йили бу масалани ҳал этиш борасида дадил қадамлар ташланди — тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга имкон қадар эркинлик яратиш, солиқ ва божхона масалаларида имтиёз ва преференциялар бериш юзасидан кўплаб қарорлар қабул қилинди.

Экспертлар прогнозига кўра, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар 2018—2019 йилларда иқтисодий ўсиш суръатини 5 фоизга ошириш имконини беради.

Шунингдек, мутахассислар қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ўз маҳсулотлари билан савдо қилаётган соҳадаги ишбилармонларни рағбатлантиришнинг самарали тизими хусусий тадбиркорлар, корхоналар ва фермер хўжаликларининг молиявий мустақиллигини таъминлашда муҳим қадам, деб ҳисобламоқда.

Экспертлар жадал иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошираётган Ўзбекистон бутун минтақа фаровонлиги учун катализатор вазифасини ўташи мумкинлигини таъкидлади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Миромон, болажоним менинг Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!

Нур қайтаргич керак (ми)...?

Ислом Каримов ҳақида “Олов тутган одам” номли роман ёзилди

Перм ўлкаси губернатори Ўзбекистон фуқаросини мукофотлади

expo
Боглиш маколалар