Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Пойабзал ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 баравар ошди
15-03-2018 13:45 0 503 Рейтинг1 Чоп этиш

Пойабзал ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 баравар ошди

Пойабзал ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 баравар ошди

Бугун мамлакатимизда чарм-пойабзал саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Айниқса, чарм хом ашёсини тайёр маҳсулот ҳолида экспортга йўналтириш, импортни қисқартириш энг муҳим масалалардан биридир деб ёзмоқда xs.uz
Хўш, бу борада “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси ва унинг тасарруфидаги корхоналар томонидан қандай чора-тадбирлар амалга оширилаётир?

Маълумотларга кўра, 2017 йилда 703,1 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 2010 йилда пойабзал ишлаб чиқариш ҳажми 3160 жуфтни ташкил этган бўлса, ўтган йили эса бу кўрсаткич 4,5 бараварга ошди, яъни 13894 жуфтга етказилган.

Ўтган йили 20 га яқин чет давлатларга чарм маҳсулотлар экспорт қилинган. Шу йилда экспорт географиясини янада кенгайтириш режалаштирилган. Шу билан бирга, жорий йилда бир қатор инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Сунъий мех, сунъий қопламали чарм ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Уюшма мутахассислари таҳлилларига кўра, бугунги кунда 95 фоиз эркаклар ўзимизда ишлаб чиқарилаётган пойабзалларни киймоқда. Аёлларимизни сифатли пойабзаллар билан таъминлаш даражаси паст. Бунинг сабаби шуки, замонавий оёқ кийимларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган технологиялар етишмайди. Эндиликда тадбиркорлар учун жуда катта имкониятлар, имтиёзлар берилаётир. Бу муаммолар босқичма-босқич бартараф этилади.

Шу боис келгусида аёлларга мўлжалланган сифатли ва замонавий пойабзаллар ишлаб чиқариш мақсадида туркиялик инвесторлар билан биргаликда учта корхона ишга туширилиши режалаштирилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда

Партиянинг Самарқанд шаҳри Регистон майдонида ўтказилган табдир юзасидан муносабати

Янги солиқ кодекси лойиҳаси кенг муҳокама қилинди.

Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга ўтказилди

expo
Боглиш маколалар