Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “O’zbekoziqovqatxolding”: Мева-сабзавот экспорти келажак сари одимламоқда
20-01-2018 16:43 0 653 Рейтинг0 Чоп этиш

“O’zbekoziqovqatxolding”: Мева-сабзавот экспорти келажак сари одимламоқда

“O’zbekoziqovqatxolding”: Мева-сабзавот экспорти келажак сари одимламоқда

Мева-сабзавот,полиз, дуккакли маҳсулотлари, узум, қуритилган мева-сабзавотлар экспорти борасидаги муаммоларни янгича инновацион ғоялар, ўзгача ва замонавий фикрлаш орқали ҳал этиш долзарб масалалардандир.

Эндиликда:

Ўзбекистон мева-сабзавот экспорти технологик ракамли логистикага эга бўлди деб хабар берди kun.uz
2018 йил 17 январ кунидан,“O’zbekoziqovqatxolding” компанияситомонидан яратилган,мутлақо янги андозадаги, www.uzagrotorg.com интернет-майдони синов тарзидаги фаолиятини бошлади.

Янги онлайн-майдон, авваламбор, Россия Федерациясининг шаҳар ахолиси 1 миллиондан ортиқ бўлган 15 та ҳудудидаги улгуржи бозорларда мавжуд мева-сабзавот маҳсулотларининг турлари, ҳажми ва нарх-навоси хақидаги тўлиқ маълумотларни тақдим этишга мўлжалланган.
“O’zbekoziqovqatxolding”: Мева-сабзавот экспорти келажак сари одимламоқда


“O’zbekoziqovqatxolding”нинг ушбу интернет-сайти - экспортчи корхоналар вабозорлар ўртасидаги боғловчи вазифани ўтаб бериш билан бир қаторда бутун мавсум давомида мева-сабзаботларни етказиб беришда ечимини топади.

Экспорт мавсумида маҳсулотлар ортиши режасизлиги оқибатида мева сабзавот маҳсулотларнинг кескин кўпайиши ва тушиб кетиши, бозордаги маҳсулотлар хажми хамда нархининг барқарорсизлигига олиб келмоқда.

Бунинг асосий сабабларидан бири эса экспортчи корхоналар ташқи бозорларидаги вазиятдан реал вактда хабардор эмаслигида. www.uzagrotorg.com сайти ушбу муаммони ечади . Яъни экспортчи интернет-порталидаги маълумотлар орқали бутун мавсум давомида махсулотларни экспортбозорларга мунтазам равишда йўналтириш натижасида бозорлардаги барқарорсизликни олди олинади , бу эса экспортчиларнинг ташқи бозордаги мавкеини мустаҳкамлаш билан бир қаторда харидорнинг маҳсулотга бўлган ишончини оширади.

Натижада ишлаб чиқарувчи ва харидор ўртасидаги аълоқалар мустахкамланади. Ишончнинг ошиши натижасида ишлаб чиқарувчиларнинг даромади ва экспорт хажми ортади. Даромаднинг кўпайиши ишлаб-чиқарувларнинг янги-замонавий технологияларга инвестиция киритишига имконият беради.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*