Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда йирик қийматдаги купюралар муомалага чиқарилади
19-01-2018 12:54 0 885 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистонда йирик қийматдаги купюралар муомалага чиқарилади

Ўзбекистонда йирик қийматдаги купюралар муомалага чиқарилади


Марказий банк томонидан кичик қийматдаги купюраларни янги шаклдаги 50, 100, 500 сўмлик тангаларга босқичма-босқич алмаштириш ҳамда 200 сўмлик тангаларни чиқариш режалаштирилган
Ўзбекистон Марказий банки томонидан йирик қийматдаги купюраларни муомалага чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Бу чора Марказий банкнинг 2018 йил учун режасида белгиланган.
"Нақд пул муомаласини янада такомиллаштириш вазифаси доирасида банкноталар тузилмасини оптимизация қилиш ишларини давом эттириш кўзда тутилган.

Миллий валютадан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида йирик қийматдаги купюраларни муомалага чиқариш кўзда тутилган", — дейилган Марказий банк хабарида.

Марказий банк томонидан кичик қийматдаги купюраларни янги шаклдаги 50, 100, 500 сўмлик тангаларга босқичма-босқич алмаштириш ҳамда 200 сўмлик тангаларни чиқариш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқарувининг тегишли қарорига асосан 50 минг сўмлик банкнотлар шу йилнинг 22 августидан муомалага чиқарилганди.

МБнинг маълумотларига қараганда, миллий валютанинг 50 минг сўм қийматдаги банкнотини муомалага киритиш республикада сўнгги йилларда ўртача иш ҳақи миқдорининг ошиб бориши ҳамда аҳолига иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлашда, шунингдек нақд пулдаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

Шакар нима сабабдан хавфли?

expo
Боглиш маколалар