Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Яширин иқтисодиёт”га амнистия эълон қилинади
12-01-2018 12:13 0 638 Рейтинг1 Чоп этиш

“Яширин иқтисодиёт”га амнистия эълон қилинади

“Яширин иқтисодиёт”га амнистия эълон қилинади


Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда шу вақтга қадар яширинча тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган ўзбекистонликлар учун молиявий амнистия чоралари кўриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев KUN.UZ мухбирига берган блиц интервьюсида маълум қилди.

Унинг айтишича, айни вақтда президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Ҳужжатда шу вақтга қадар тадбиркорлик фаолияти билан ноқонуний шуғулланган ва ўз даромадларини яширган барча тадбиркорлик субъектларига амнистия қўллаш чора-тадбирлари белгиланади. “Ҳозирча, молиявий амнистияни 1 ёки 2 йил муддатда жорий қилиниши борасида бир нарса дейиш қийин. Бу якуний қарор қабул қилинганидан сўнг маълум бўлади”, - деди Мубин Мирзаев.

Содда қилиб айтганда, қарор қабул қилинганидан сўнг, белгиланган амнистия муддати ичида тадбиркорлар ўз даромадларини ҳеч қандай тўсиқсиз ва ортиқча текширувларсиз Ўзбекистонда қайд этиб, легаллаштиришлари ҳамда фаолиятларини давом эттиришлари мумкин бўлади.

Мубин Мирзаевнинг ХПКнинг навбатдаги сессиясида маълум қилишича, айрим экспертлар бугунги кунда яширин иқтисодиётнинг Ўзбекистон ЯИМ даги ҳажмини 50 фоиз атрофида, деб баҳолашмоқда. Бу ўз навбатида, давлат бюджети даромадларига ва иқтисодиёт ривожланишига тўсқинлик қилади.

“Қандай қилиб бунинг олдини олиш мумкин? Валюта бозорининг либераллаштирилиши бирламчи қадам ҳисобланади. Кейинги босқич солиқ тизими билан боғлиқ бўлади. Мисол учун айтадиган бўлсак, агар 2018 йилда имтиёз ва преференция бермасдан 20 фоизлик қўшимча қиймат солиғи ундирилса, давлат бюджетининг 80 фоизи қопланади.

“Яширин иқтисодиёт”га амнистия эълон қилинади


Айтмоқчиманки, президент топшириғига биноан, 2018 йил биринчи ярим йиллигида солиқ тизимини қайта кўриб чиқамиз. Бундан ташқари, барча учун бир хил шароит ва рақобат муҳитини яратиш орқали яширин иқтисодиётни легаллаштириб, корхона ва ташкилотларнинг бемалол ишлашига имкон берадиган таклифлар Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва Марказий банк билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.

Биз 2018-2020 йилларда яширин иқтисодиёт ҳажмини йил сайин камайтиришга эришсак, бу давлат бюджетининг барқарорлигини ва солиқ базасининг кенгайишини таъминлайди”, - деди Мубин Мирзаев.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

Шакар нима сабабдан хавфли?

expo
Боглиш маколалар