Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ GM Uzbekistan: солиқлар пасайтирилди лекин машиналар нархи пасаймайди
11-01-2018 11:15 0 653 Рейтинг2 Чоп этиш

GM Uzbekistan: солиқлар пасайтирилди лекин машиналар нархи пасаймайди

 GM Uzbekistan: солиқлар пасайтирилди лекин машиналар нархи пасаймайди

GM Uzbekistan акциз солиғи туширилганига қарамай, машиналари нархини пасайтирмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда компаниянинг ижтимоий саҳифасида эълон қилинди.

Машиналарнинг нарх-навосига оид ушбу хабарномада акциз солиқ ставкасининг ўзгариши билан нархлар туширилиши кўзда тутилмаётгани таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистонда жорий йилдан GM Uzbekistan АЖ енгил автомобиллари учун акциз солиғи 5,4 баробарга камайтирилган. Олдин акциз солиғи 27 фоизга тенг бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 5 фоизни ташкил этади.

Корпорация бу ҳолат автомобиллар нархида акс этмаслигини маълум қилмоқда. Хабарномада бу чора курсдаги тафовут сабаб харажатларнинг ошиб кетиши қоплашга хизмат қилиши таъкидланган.

«2017 йилнинг 5 сентябрида Вазирлар Маҳкамасининг «GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 701-сонли қарори имзоланди. Унга кўра енгил автомобилларнинг улгуржи ва чакана нархлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2017 йил 31 августдаги курси бўйича (4210,35 сўм) қатъий белгилаб қўйилди. Валюта курсининг ўзгариши GM Uzbekistan автомобилларининг Вазирлар Маҳкамасининг 701-сонли қарори билан тасдиқланган улгуржи ва чакана нархлар ҳисоб-китобига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун GM Uzbekistan енгил автомобиллари учун белгиланган акциз солиқ ставкаси 5 фоиз этиб белгиланди. Бу эса курсдаги тафовут сабаб харажатларнинг ошиб кетиши қоплаш ва бу билан автомобилларнинг чакана нархларидаги барқарорликни таъминлаш имконини берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 29 декабрда «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «GM Uzbekistan» автомобилларининг акциз солиғининг пасайтирилган ставкаси 2017 йилнинг 5 сентябридан амалда қўлланиб келинмоқда. Ўз-ўзидан келиб чиқадики, акциз солиқ ставкасининг ўзгариши билан нархлар туширилиши кўзда тутилмаяпти», — дейилади хабарномада.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*