Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 1 январидан бошлаб табиий газ 1 куб.м учун 1000 сўм, электр учун 1,6 коэффицент нархлари белгиланди
04-01-2018 14:43 0 6097 Рейтинг3 Чоп этиш

1 январидан бошлаб табиий газ 1 куб.м учун 1000 сўм, электр учун 1,6 коэффицент нархлари белгиланди

1 январидан бошлаб табиий газ  1 куб.м учун 1000 сўм,  электр учун 1,6 коэффицент нархлари белгиланди

Бугунги кунга келиб газга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Айнан бу борада газ таъминоти ходимлари фаол десам муболаға бўлмайди. Бугунги кунга қадар аҳоли ва ҳўжалик субъектлари учун таббий газ ва электр энергияси таърифлари бир ҳил эди. Эндиликда ҳўжалик субъектлари юридик шахслар ҳамда оддий аҳоли учун газ тўловлар фарқли бўлди. Мамлакатимизда газ қазиб олиш ҳамда уни экспорт қилиш ишлари кўп йиллардан буён давом этиб келмоқда.
1 январидан бошлаб табиий газ  1 куб.м учун 1000 сўм,  электр учун 1,6 коэффицент нархлари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1025-сонли қарорига ва 29 декабрдаги 1033-қарорига мувофиқ истеъмолчиларнинг айрим тоифаларига 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб табиий газ ва электр энергияси учун суюлтирилган газ сотиш ва етказиб беришда суиистеъмоликларнинг олдини олиш мақсадида аҳолига суюлтирилган газни сотиш нархлари белгиланди
Қарорга асосан:

2018 йил 1 апрелдан аҳолига сотиладиган 1 кг суюлтирилган газнинг нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм;
2018 йил 1 августдан бошлаб эса Республикамизнинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 кг учун 800 сўмдан етказиб берилади.
Ҳусусан пиширилган ғишт, асфальт, цемент ишлаб чиқарувчи, гипс ва оҳактош қазиб олиб, қайта ишловчи, бетон ва темир-бетон ишлаб чиқарувчи корхоналар, иссиқхона ва иссиқхона-парник хўжаликлари, чинни ва фаянсдан буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, гипс-картон, йўлакбош ва керамика плиталари, брусчаткалар, керамик ва цемент-қум черепицалар, қуруқ қурилиш аралашмалари, шунингдек, қувур буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, муайян хизматлар кўрсатувчи ресторанлар, кафелар ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган объектлар бундан мустасно)га табиий газ тўлови 1 куб.м учун 1000 сўм (илгари 263,4 сўм) , электр энергияси учун эса амалдаги тарифга (158,10 сўм) нисбатан 1,6 коэффицент қўлланилиши белгиланди.

Бунда электр энергияси учун амалдаги тарифга нисбатан оширилган коэффицент уланган қуввати 750 КВА гача бўлган истеъмолчилар учун қўлланилади.
Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар