Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мавсум тайёргарлиги амалда... “Ўзбекозиқовқатзахира” 65 минг тонна картошка, 42 минг тонна пиёз, 29 минг тонна сабзи, 25 минг тонна гуруч жамғарилаяпти
29-11-2017 11:23 0 1205 Рейтинг1 Чоп этиш

Мавсум тайёргарлиги амалда... “Ўзбекозиқовқатзахира” 65 минг тонна картошка, 42 минг тонна пиёз, 29 минг тонна сабзи, 25 минг тонна гуруч жамғарилаяпти

Мавсум тайёргарлиги амалда... “Ўзбекозиқовқатзахира”  65 минг тонна картошка, 42 минг тонна пиёз, 29 минг тонна сабзи, 25 минг тонна гуруч жамғарилаяпти

Аҳли донишларимиз “қиш ғамини ёзда е”, деб бежиз айтишмайди. Бинобарин, йиғим-терим пайтида тўпланган ҳосил қишнинг қировли кунларида асқотиб, кўкламга соғ-омон, тўкин-сочинликда чиқиб олишимизда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларининг қиш мавсумида нархи ошиб кетиши, тақчил бўлиб қолиши айнан пишиқчилик пайтида тўпланмаган заҳирага боғлиқ. Бу йилги мавсумда бундай узилишлар, нархларнинг сунъий кўтарилиши бўлмаслиги учун етарлича тайёргарлик кўрилмоқда.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 октябрдаги қарорига асосан, 2017–2018 йил қиш-баҳор мавсумида Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида давлат буюртмаси доирасида 475 минг 546 тонна маҳсулотни захирага жамғариш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган. Жумладан, 199,7 минг тонна картошка, 132,7 минг тонна пиёз, 84 минг тонна сабзи ва 59 минг тонна гуруч жамғарилади.

Айни пайтга қадар “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси корхоналари томонидан 161,2 минг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариклари эса 314,3 минг, ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан 20,5 минг тонна миқдордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш ишлари якуний паллага кирган. Мазкур режага асосан, 7 минг 746 тайёрловчи корхона фермерларга бириктирилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан ҳам кўра уларни қишинг ҳар қандай шароитида сақлаш, баҳоргача сифати бузилмаслигини таъминлаш долзарб саналади. Бунинг учун республикадаги 330 минг тонналик қуруқ омборлар, 578 минг тонналик совутгичли сиғимлар хатловдан ўтказилди. Уларда зарур таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, жорий йилнинг 1 сентябрига қадар, маҳсулот сақлашга тайёр ҳолатга келтирилди.

Захирага жамғариладиган маҳсулотлар учун уюшма корхоналари томонидан 1 минг 717 та шартнома тузилиб, 44 млрд.сўм бўнак маблағлари баҳор-ёз ойларида фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.
Мавсум тайёргарлиги амалда... “Ўзбекозиқовқатзахира”  65 минг тонна картошка, 42 минг тонна пиёз, 29 минг тонна сабзи, 25 минг тонна гуруч жамғарилаяпти

«ХИЗМАТ - БЕМИННАТ»

Айтиш керакки, уюшма томонидан захирага олиниб, ҳар йили арзонлаштирилган нархларда сотилаётган маҳсулотлар ҳам аҳолига, ҳам фермер хўжаликлари учун қулай бўлмоқда. Жорий йилги мавсум учун 65 минг тонна картошка, 42 минг тонна пиёз, 29 минг тонна сабзи, 25 минг тонна гуруч жамғариш режалаштирилди. Тузилган шартномаларга асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва захирага ғамлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Захирага жамғариш ишлари жорий йилнинг декабрь ойига қадар тўлиқ бажарилиши кўзда тутилмоқда.

Республика аҳолисини озиқ-овқат товарлари ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турлари билан йил бўйи узлуксиз таъминлаш, мева-сабзавот маҳсулотлари захирасини қиш-баҳор даври учун ғамлаш бўйича давлат буюртмасини тўлиқ ҳажмда бажариш, ички истеъмол бозорида мазкур маҳсулотлар нархларининг кескин ўзгаришларини олдини олиш мақсадида, жорий йилда “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналар (лойиҳа ташаббускорлари) томонидан совутгичли сиғимларни янги қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш ҳисобига 12 та корхона томонидан жами 5 минг 900 тонналик совутгичли сиғимлар фойдаланишга топширилди. Жумладан, Андижон вилоятида 800, Бухоро вилоятида 500, Қашқадарё вилоятида 1000, Сирдарё вилоятида 300, Фарғона вилоятида 1800, Хоразм вилоятида 1500 тонна ҳажмдаги совутгичли сиғимлар ишга туширилди.Мазкур совутгичли сиғимларнинг қурилиш ишларига 6 млрд.сўм корхоналарнинг ўз маблағлари ҳамда 2 млрд.сўм банк кредитлари сарф этилди.

Шунингдек, республикамиз ички бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотлари билан янада тўлдиришга қаратилган Уюшманинг 2017 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар дастурига асосан Навоий, Наманган, Хоразм, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида кунига жами 75 тонна маҳсулотларни қайта ишлаш цехлари, 8 та замонавий чакана савдо корхоналари ишга туширилди. Қарийб минг гектар майдонда сабзавотлар етиштирилди ва интенсив боғлар яратилиб, фойдаланишга топширилди.

2018 йилда Андижон вилоятининг Пахтаобод, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон, Фарғона вилоятининг Фарғона ҳамда Тошкент вилоятининг Тошкент, Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларида ҳар бири 10 минг тонна сиғимга эга бўлган жами 60 минг тонналик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган замонавий совутгичли сиғимлар қурилиб фойдаланишга топширилади.

Уюшма таркибидаги корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита етиштирувчилардан харид қилиб, йил давомида мақбул нархларда аҳолига сотиш учун республикадаги деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум жойларда, енгил конструкциялардан фойдаланган ҳолда, 142 та «Хизмат-беминнат» чакана савдо павильонларини ташкил этиш ва улар орқали истеъмолчиларга «дала-дўкон» тизими бўйича маҳсулот етказиб бериш мўлжалланган.

Шунингдек, шахсий томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига маҳсулотларини сотишда қулайлик яратиш мақсадида, 49 та маҳсулот харид қилиш пунктлари ташкил этиш кўзда тутилган.
Мавсум тайёргарлиги амалда... “Ўзбекозиқовқатзахира”  65 минг тонна картошка, 42 минг тонна пиёз, 29 минг тонна сабзи, 25 минг тонна гуруч жамғарилаяпти

“ЭЛГА ХИЗМАТ - ОЛИЙ ҲИММАТ”

Одатда байрамлар яқинлашган сари, айниқса, Янги йил арафасида бозорларда нархлар талабга қараб ўсиб боради. Бу эса ўша пайтда баъзи маҳсулотларга эҳтиёжи ортадиган аҳоли учун ноқулайлик туғдиради. Ана шундай вақтларда ички бозорларни тўлдириш ва аҳолини асосий озиқ-овқат товарларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида Республика ҳукуматининг топшириғига биноан, “Ўзбекозиқовқатзаҳира” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан импорт бўйича жорий йилда мамлакатимизга қўшимча равишда 30 минг тонна шакар, 27 минг тонна картошка, 10 минг тонна кунгабоқар ёғи, 1,6 минг тонна парранда гўшти келтириш юзасидан шартномалар имзоланди. Шу кунларда тузилган шартномаларга асосан, маҳсулотларни ортиб жўнатиш, келтирилган маҳсулотларни заҳирага қўйиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Мавсум тайёргарлиги амалда... “Ўзбекозиқовқатзахира”  65 минг тонна картошка, 42 минг тонна пиёз, 29 минг тонна сабзи, 25 минг тонна гуруч жамғарилаяпти

Уюшма тизимидаги корхонлар томонидан Республика аҳолисининг қиш-баҳор мавсумида асосий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, айниқса яқинлашаётган янги йил байрами ва байрам олди кунларида ички бозорда истеъмолчиларнинг талаб эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлари халқимизнинг турмуш фаравонлигини оширишда беқиёс ўрни бор. Бир сўз билан айтганда, “Ўзбекозиқоқватзаҳира” уюшмаси халқ дарди билан яшаш, халққа хизмат қилиш олий мақсадимиз шиори остида илдамламоқда.
Р. Байкулов
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

“Шум бола” – менинг юлдузли онларим. Энг ширин, ёқимли хотираларим.

Коммерсант: Россия баъзи касб таътилларини бекор қилиши мумкин

expo
Боглиш маколалар