Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ​”Чорсу” меҳмонхонаси тўлиқ қайта қурилади
12-09-2017 17:03 0 414 Рейтинг1 Чоп этиш

​”Чорсу” меҳмонхонаси тўлиқ қайта қурилади

​”Чорсу” меҳмонхонаси  тўлиқ қайта қурилади

Туркиянинг Demir Group компанияси объектни ноль қийматида сотиб оллиб, шу ерда 2 йил мобайнида туристик ҳудудни яратишга $33 млн сарфлайди.
Давлат инвестиция қўмитаси, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Туркиянинг Demir Group компанияси ўртасида туризм соҳасида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди. Ҳужжатга кўра “Чорсу” меҳмонхонаси тўлиқ қайта қурилиб, унинг ўрнига замонавий меҳмонхона ва бизнес маркази қурилади деб хабар бермоқда kommersant.uz нашри.

Demir Group $33 млн.лик инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар ҳамда ўз ҳисобидан ажратилган ва жалб қилинган сармоя, тижорат банкларининг маблағи эвазига “Чорсу” меҳмонхонасини ноль қийматида харид қилади.

Махсус туристик зона “Эски шаҳар” номини олиб, ўз ичига меҳмонхона, савдо маркази, ҳунармандлик устахоналари ва дўконларга эга туристик ҳудуд ва соғломлаштириш комплексларидан иборат бўлади.

Лойиҳани амалга ошириш учун халқаро миқёсдаги меҳмонхоналар тармоғи ва брендига эга ҳамкор жалб этилади. Режага кўра 270 та хонага эга тўрт юлдузли меҳмонхона, дўконлар, спа ҳамда бино атрофида ободонлаштирилган, зарур инфратузилмага эга ҳудуд яратилади.

Шунингдек, мажмуага Ўзбекистонда илк бор океанариум ва унинг ичида сув ости ресторани – “Формула-парк” қурилади. Мажмуа ҳудудида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи “КоВорк-маркази”, амфитеатр, 7D хажмдаги кинотеатр, бассейн, фуд-корт ҳам қурилади. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 350та янги иш ўринлари яртилади.

Айни вақтда меҳмонхона ҳудуди 1,9 гани ташкил қилади, кенгайтириш жараёнида майдон 4,9 гектарга етиши кутилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун Demir Group томонидан InterTourism ҚК МЧЖ корхонаси ташкил этилади.

Янги корхона 2019 йилнинг 31 декабригача ускуналар, материал, қурилиш буюмлари ва жиҳозлар, мебель ва инвентарь учун божхона тўловлари (расмийлаштириш тўловларидан ташқари)дан озод этилган.

Шунингдек InterTourism турзона ишга туширилгандан сўнг 7 йил муддатга даромад, мол-мулк, ер, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилма, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Республика ер жамғармасига мажбурий тўлов ҳамда солиқлардан озод этилади.

“Эски шаҳар” ҳудудида яратиладиган тадбиркорлик объектлари, дўкон ва бошқалар 3 йилга даромад, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилма, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқдан озод этилади.

“Чорсу” меҳмонхонасининг тикланиши кўрсатмаси Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан, унинг Шайхонтоҳур туманига амалга оширилган ташрифи давомида берилди.

Тошкентдаги “Чорсу” меҳмонхонаси кўп йиллардан буён бўш турибди. Айни вақтда бино Тошкент ҳокимияти биноларидан фойдаланиш департаменти тасарруфида.
Фото: Pixland.uz, danlux.livejournal.com
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*