Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон банкларида visa халқаро тўлов карталарини очиш нархлари
09-09-2017 16:21 0 1458 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон банкларида visa халқаро тўлов карталарини очиш нархлари

Ўзбекистон банкларида visa халқаро тўлов карталарини очиш нархлари

Ўзбекистон Марказий банки Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан халқаро тўлов карталарини очиш ва ундан фойдаланиш учун олинадиган тўловлар ҳақида маълумот берди.
Жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини харид қилиши

Фуқаролар тижорат банкларининг конверсия бўлимларидан нақдсиз кўринишда халқаро тўлов карталарига (конверсия) тушириб бериш орқали чет эл валютаси харид қилишлари мумкин. Миллий валютадаги тўлов ҳам нақд, ҳам нақдсиз шаклда – банк тўлов карталари (пластик карталар) орқали амалга оширилади.

Халқаро (конверсион) тўлов карталарини очиш ва ишлатиш билан боғлиқ харажатлар

Ҳозирги пайтда тижорат банклари томонидан халқаро (конверсион) тўлов карталарини очиш ва ишлатиш учун қуйидаги комиссия ҳақлари олинади:
-картани очиш учун - 75 мингдан 100 минг сўмгача (бир марталик тўлов);
-картадан фойдаланиб тўловлар амалга оширилганда комиссия ҳақи - ҳар бир транзакция суммасининг 0,5 фоизидан 1 фоизигача бўлган миқдорда;
-чет элдаги банкоматлардан нақд хорижий валюта ечиб олиш - операция суммасининг 1 фоизи миқдорида;

Халқаро тўлов тизимлари операторлари (VISA, MasterCard ва бошқалар) талабларига кўра, банклар томонидан 35 доллардан 100 долларгача камайтирилмас қолдиқ (суғурта депозити) ўрнатилган бўлиб, ундан мижоз фойдалана олмайди ва тўлов картаси ёпилганидан сўнг у мижозга қайтарилади. Ушбу суғурта депозити маблағлар ортиқча сарфланганида банк томонидан ишлатилади. Маблағларнинг ортиқча ишлатилиши курсларнинг ўзгариши ёки хорижий банк томонидан тўлов картаси бўйича операциялар амалга оширишда ўрнатилган комиссиядан ҳосил бўлиши мумкин. (Маълумот илова этилаётган жадвалда банклар кесимида берилмоқда)

Халқаро (конверсион) тўлов карталарининг ишлатилиши

Ҳозирги пайтда халқаро (конверсион) тўлов карталаридан фақат хорижий давлатларда фойдаланиш мумкин. Банкоматлардан ҳеч қандай чекловларсиз нақд пул ечиб олиш, дўкон ва меҳмонхоналарда, тўлов картаси қабул қилинадиган барча жойларда карта орқали тўлов қилиш мумкин. Тўлов карталари барча давлатларда ишлатилиши мумкин, давлатлар бўйича чеклов ёки нақд хорижий валютани ечиб олиш бўйича лимит ўрнатилмаган. Шу ўринда хорижий банклар ўз банкоматларидан нақд пулларни ечиб олиш учун маълум бир лимит ўрнатиш амалиётидан ҳам фойдаланиши мумкинлигини эътиборга олиш зарур. Одатда бу лимит битта операцияга нисбатан жорий қилинган бўлиб, операциялар сонининг ўзи чекланмаган бўлади.

Шунингдек, картадаги валюта маблағларидан хорижда ўқиш ёки даволаниш учун талаб этиладиган ҳужжатлар (инвойслар) тақдим этилганида бевосита Ўзбекистондаги банкдан туриб тўловни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.

Республика ҳудудида халқаро (конверсион) тўлов картасидаги маблағларни жорий айрибошлаш курси бўйича фақат миллий валютада ечиб олиш мумкин.

Хорижий валюта билан тўлдирилувчи халқаро тўлов карталари

Фуқаролар томонидан хорижий валюта билан тўлдирилувчи халқаро тўлов карталари мамлакатимиз ҳудудида чекловларсиз қабул қилинади. Бундай карталардаги маблағлар банк ёки банкоматлардан (карта эгасининг ихтиёрига кўра) хоҳ миллий валютада, хоҳ хорижий валютада, нақд кўринишда ечиб олиниши мумкин.

Бундай карталардан чет мамлакатларда ҳам, Ўзбекистон ҳудудида ҳам дўконлар, меҳмонхоналар ва картани тўловга қабул қилувчи терминал мавжуд ҳар қандай жойда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан халқаро тўлов карталарини очиш ва ундан фойдаланиш учун олинадиган тўловлар ҳақида маълумот:
Ўзбекистон банкларида visa халқаро тўлов карталарини очиш нархлари

uznews.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*