Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ "КАМАЗ" Ўзбекистонга қайтди
05-09-2017 14:28 0 1454 Рейтинг1 Чоп этиш

"КАМАЗ" Ўзбекистонга қайтди

 "КАМАЗ" Ўзбекистонга қайтди

Кеча Тошкентда автотехника, техник хизмат кўрсатиш ва оригинал эҳтиёт қисмлар сотиш билан шуғулланадиган "КАМАЗ" дилерлик ва сервис маркази очилди.

Марказ қурилиш, йўл қурилиши, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги ва халқ хўжалигининг коммунал хизматлар соҳасидаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатади. Дилерлик ва сервис маркази лойиҳаси раҳбари Жавлон Халиловнинг айтишича, марказ ҳозирча бир вақтнинг ўзида 6тагача автомобилни таъмирлаш учун қабул қила олади, техник кўрик станциясида таъмирлаш ишлари даражасига қараб бир сменада 30тагача машинага хизмат кўрсатиш мумкин.

Яқин истиқболда Тошкентда янада каттароқ ва қувватлироқ марказ ташкил этиш ҳамда барча вилоятларда "КАМАЗ" марказлари барпо этиш режалаштирилган.

Бундан 10 йилдан ортиқроқ вақт илгари Ўзбекистонда "КАМАЗ" ваколатхонаси фаолият кўрсатган, бироқ айрим сабабларга кўра ёпилганди.

"КАМАЗ" бренди Россиянинг йирик автомобил корпорацияси бўлиб, унинг Россия автобозоридаги улуши 50%дан ортиқ.
"КАМАЗ — Мастер" жамоаси Париж-Дакар раллисда 13 марта ғалаба қозонган ва уч марта жаҳон чемпиони бўлган.
Ҳозирда корпорация 40дан ортиқ моделда юк автомобиллари, тиркамалар, автобуслар, тракторлар, двигател, куч агрегатлари ишлаб чиқаради.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар