Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тижорат банклари хорижий валюта операцияси учун лицензия олиши шарт эмас
04-09-2017 14:06 0 417 Рейтинг0 Чоп этиш

Тижорат банклари хорижий валюта операцияси учун лицензия олиши шарт эмас

Тижорат банклари хорижий валюта операцияси учун лицензия олиши шарт эмас

Ўзбекистон банкларига хорижий валютада операцияларни амалга оширишга лицензия бериш амалиёти бекор қилинади. Тижорат банкларининг хорижий валюта билан амалга оширадиган операциялари банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширилади деб хабар бермоқда соф.уз нашри.

Бу тартиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2 сентябрда имзоланган «Валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича дастлабки чоралар тўғрисида»ги Фармонда белгиланган.

Фармонга кўра, хорижий валютада кредит бериш ва уни қайтариш шартлари тижорат банклари томонидан, томонлар келишувига асосан кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда, мустақил белгиланади.

Хорижий валюта олди-сотдиси бўйича комиссион тўловлар миқдори ҳам тижорат банклари томонидан мустақил белгиланши қайд этилган.

Ҳужжатда хорижий валюта олди-сотдиси бўйича юзага келадиган хатарлар ҳам банклар ваколати доирасига киритилган. Яъни хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ хатарлар тадбиркорлик хатарига киритилади ва уларни бошқариш тижорат банклари ваколатига киради.

Аввалроқ мазкур ҳужжатга асосан 5 сентябрдан бошлаб тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан эркин равишда хорижий валюта сотиб олиниши ҳақида хабар берилган эди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар