Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент–Чимкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
29-08-2017 13:27 0 584 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкент–Чимкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкент–Чимкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Ўзбекистон–Қозоғистон ўртасида 2017 йилнинг биринчи ярмида 169,5 тонна юк ташилди.

24–25 август кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Халқаро автомобиль логистика масалалари бўйича Ўзбекистон–Қозоғистон комиссиясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда qalampir.uz Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати хабарга таяниб ёзмоқда.

Мажлисда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида юк ташиш амалиёти динамикаси ва ҳажми сезиларли даражада ошгани ҳақида ўзаро маълумотлар алмашинилди.
Тошкент–Чимкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Ушбу йиғилишда томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида доимий йўналишли автобуслар қатновини йўлга қўйиш бўйича музокара олиб бордилар.

Унга кўра Чимкент–Тошкент йўналишида йўловчиларни ташиш бўйича автобус қатнови йўлга қўйилади. Йўловчи автобуслар қатновининг амалга оширилиш муддатлари ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ. Мазкур масалага тегишли хизматларнинг (чегара хизмати, божхона хизмати, йўл-патрул хизмати) жалб этилиши назарда тутилган.

Маълумот учун, 2017 йилнинг ярим йилида икки мамлакат ўртасидаги автомобилда юк ташиш ҳажми 11 фоизга ошган ва у 169,5 тонна ҳажмга эгалиги маълум қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда импорт қилинаётган автомобилларга давлат божини икки бараварга тушириш режалаштирилмоқда

Ўз вақтида тўламаган жарималарни ҳайдовчилар “AUTO CON” мосламаси ёрдамида аниқланмоқда

Энди 1 млн.дона маиший холодильниклар ишлаб чиқарилади

Пахта ҳосилини териш учун нархлар белгиланди

expo
Боглиш маколалар