Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бизнес-омбудсман Ўзбекистонда бизнес юритаётган хорижий компаниялар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳам ҳимоя қилади
26-08-2017 12:39 0 476 Рейтинг0 Чоп этиш

Бизнес-омбудсман Ўзбекистонда бизнес юритаётган хорижий компаниялар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳам ҳимоя қилади

Бизнес-омбудсман Ўзбекистонда бизнес юритаётган хорижий компаниялар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳам ҳимоя қилади
Олий Мажлиси Сенати 11-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Қонун муҳокамаси чоғида сенаторлар қайд этганидек, тадбиркорлик, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишида иштирок этиш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, қабул қилинган ҳужжатларнинг тадбиркорлик соҳасига таъсирини баҳолаш, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш Вакил — бизнес-омбудсманнинг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Қонун Вакилга соҳада назоратни амалга ошириш, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига шубҳасиз риоя этилаётганлиги устидан назоратни амалга ошириш бўйича кенг ваколатлар беради. Хусусан, у давлат органларининг (ташкилотларининг) қарорлари, улар мансабдор шахсларининг тадбиркорлар ҳуқуқларини бузувчи ҳаракатлари устидан шикоятларни кўриб чиқади, уларнинг фаолиятини текшириш қонунийлиги устидан мониторинг ўтказади, аризалар ва даъволар билан судларга мурожаат қилади, давлат органларининг мажлисларида иштирок этади, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Шу билан бирга, қонунда Вакил томонидан кўриб чиқилмайдиган масалалар ҳам белгиланган. Тадбиркорлар ўртасидаги иқтисодий низолар, оилавий, меҳнат ва тадбиркорлик билан боғлиқ бўлмаган бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар, шунингдек, суднинг, тезкор-қидирув фаолиятини, терговни, суриштирувни ва жазо ижросини амалга оширувчи органларнинг ваколат доирасига кирадиган масалалар шулар жумласидан.

Бизнес-омбудсман Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. У Президент розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас.

Қонунга мувофиқ, бизнес-омбудсман нафақат маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимояси, балки Ўзбекистонда ўз бизнесини юритаётган хорижий компаниялар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлаши лозим.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар