Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистондаги йирик спирт ва ароқ-вино компаниялари бирлаштирилди
24-08-2017 13:53 0 665 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистондаги йирик спирт ва ароқ-вино компаниялари бирлаштирилди

Ўзбекистондаги йирик спирт ва ароқ-вино компаниялари бирлаштирилди

Ўзбекистон президенти "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компаниясини "Ўзвиносаноат-холдинг" акциядорлик жамияти билан бирлаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Мазкур қарор хомашё базасини ривожлантириш, узумнинг техник навларини тайёрлаш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат этил спирти, алкогол, ликёр-ароқ ва виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва экспортини ошириш, соҳага хорижий сармояларни жалб этиш мақсадида қабул қилинди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.

"Ўзспиртсаноат" таркибига асосан этил спирти ишлаб чиқаришга ихтисослашган беш йирик корхона киради. Булар "Андижон биокимё заводи", "Қўқонспирт", "Биокимё", "Тошкент вино комбинати" ва "Бектемир спирт экспериментал заводи"дир.
Эндиликда янгиланган холдинг янги юқори технологияли корхоналар ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилишга йўналтирилган инвестиция сиёсати, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида сифат кўрсаткичига риоя қилиш назорати, озиқ-овқат этил спирти, алкогол, ликёр-ароқ ва виночилик маҳсулотларининг ноқонуний ишлаб чиқарилишига йўл қўймаслик билан шуғулланади.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг дастлабки олти ойи давомида "Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси корхоналари томонидан 780,7 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари (ўсиш 4,1%), 568,7 миллиард сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари (ўсиш 4%) ишлаб чиқарилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар