Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Россия инвестициялари 6 млрд доллардан ошди
31-07-2017 11:03 0 458 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Россия инвестициялари 6 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Россия инвестициялари 6 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Россия инвестициялари 6 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ЎзА’га берган интервьюсида маълум қилган.

Унинг айтишича, икки давлат ўртасида ҳамкорликнинг муҳим элементларидан бири бўлган савдо-иқтисодий алоқалар жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Россия статистикаси маълумотларига кўра, товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизни ташкил қилди. Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия – Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда ва унинг 18-мажлиси шу йил 15 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтди.

Элчининг таъкидлашича, Ўзбекистонда Россия инвестициялари иштирокида ташкил этилган 900 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Россияда Ўзбекистон резидентлари иштирокида 500 корхона ишлаб турибди, янги қўшма корхоналар ташкил қилинмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Россия инвестициялари 6 миллиард доллардан ошган.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар