Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштириш маҳсулотлар қимматлашувига олиб келиши мумкин
27-07-2017 11:15 0 860 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштириш маҳсулотлар қимматлашувига олиб келиши мумкин

Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштириш маҳсулотлар қимматлашувига олиб келиши мумкин

Ўзбекистонда мамлакат иқтисодиётини валюта ислоҳотларини ўтказишга, яъни миллий валютанинг халқаро валюталарга эркин алмашинувини йўлга қўйишга ҳозирлик кўрмоқда. Халқаро Пресс-клуб сессияда иштирок этган спикерлар бу мавзуни ҳам четлаб ўтишмади. Хусусан, конвертация масаласида фикр билдирган Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири Шуҳрат Исмоиловга кўра, бунда айрим маҳсулотлар танқислиги кузатилиши ва уларнинг қимматлашиши кузатилиши мумкин.

«Бизнинг захиралар айрим соҳаларнинг янги шароитларга мослашиб олишдаги йўқотишларини қоплашга етади. Асосий масала – инфляция, пулнинг қадрсизланиши. Шу нарса аниқки, иқтисодиёт либераллаштирилганда, айрим маҳсулотлар қимматлашади. Бунга бизнинг маҳсулотларнинг ташқи бозорларда нархи бўйча рақобатбардош бўлгани ҳам сабаб бўлади. Хорижий мамлакатларда ўзбек маҳсулотларига талаб ортганидан сўнг, ички бозорда танқислик юзага келиши мумкин», – деди Шуҳрат Исмоилов.

Унинг айтишича, ҳукуматнинг молия-иқтисодий идоралари бу масалани ҳам жиддий ўрганмоқда.

«Гап шундаки, барча соҳалар, банк тизими ва бизларнинг асосий ишлаб чиқарувчиларимиз валюта либераллашувига бир онда ёки босқичма-босқич ўтишимиздан қайси бирига тайёр? Биз бу йўналишда ХВЖ билан кўплаб муҳокамаларни олиб бордик, қайси соҳалар зарар кўради, уларни қанча муддатга молиявий қўллаб-қувватлашимиз керак бўлади? Ушбу ҳолатлар Марказий банк, Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари билан таҳлил қилинмоқда. Яна бир марта такрорлайман, биз барча соҳаларимизни эркин валюта курсига тайёрлашимиз керак», – деди Иқтисодиёт вазири ўринбосари.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

“Эрталаб барвақт турадиган аёлларнинг кўкрак саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ”

expo
Боглиш маколалар