Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Иккинчи Тошкент». Тўйтепа Ўзбекистоннинг биринчи «ақлли» шаҳри бўлади
24-07-2017 12:30 0 871 Рейтинг1 Чоп этиш

«Иккинчи Тошкент». Тўйтепа Ўзбекистоннинг биринчи «ақлли» шаҳри бўлади

«Иккинчи Тошкент». Тўйтепа Ўзбекистоннинг биринчи «ақлли» шаҳри бўлади

Пойтахт вилояти маъмурий маркази бўлган Тўйтепа шаҳри қайтадан қурилади. Лойиҳада Жанубий Корея архитекторлари иштирок этмоқда.
Тошкент вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Тўйтепа шаҳри Ўзбекистондаги биринчи «ақлли» шаҳар бўлади. Шаҳарни қайта қуриш лойиҳаси жанубий кореялик мутахассислар билан биргаликда ишлаб чиқилмоқда, дея хабар берди «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастури.

Пойтахт вилоятига сафар уюштирган Президент Шавкат Мирзиёев жума куни Тўйтепанинг бош режаси билан танишди. «Иккинчи Тошкент… Шаҳарнинг айрим жойлари ҳатто иккинчи Венеция каби кўринади», — дейилади репортажда.
«Иккинчи Тошкент». Тўйтепа Ўзбекистоннинг биринчи «ақлли» шаҳри бўлади

Аввал Тошкент вилояти ўзининг маъмурий марказига эга эмас эди. Йил бошида пойтахт вилояти ҳокимияти Тошкент шаҳридан Тўйтепага кўчирилди.

«Лойиҳада янги технологиялар, эко-шаҳар тизими ва Ўзбекистон анъаналари ҳисобга олинган. Шу билан бирга, ҳар бир янги қурилаётган шаҳарда мавжуд бўлиши шарт бўлган янгиликлар жорий этилган. Шаҳар Ўзбекистондаги биринчи „ақлли шаҳар“ бўлади», — деди Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Алекс Ким Тайхюн.

Шаҳарда маъмурий бинолар, замонавий ва қулай турар жойлар, бизнес марказлар, меҳмонхоналар, спорт мажмуалари, ёшлар ижодиёт маркази, кутубхона, мактаблар, кўп тармоқли шифохона бунёд этилади.

Истироҳат боғлари, боғлар, майдонлар, пиёдалар ва велосипедчилар учун хиёбонлар ташкил этиш кўзда тутилган. Самарали жамоат транспорти тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Тўйтепа марказ орқали сунъий анҳор оқиб ўтади, унинг ёқаси бўйлаб йўл ётқизилиб, кафе, дўкон ва бошқа объектлар очилади.
«Иккинчи Тошкент». Тўйтепа Ўзбекистоннинг биринчи «ақлли» шаҳри бўлади

Тошкент ва Тўйтепани тезюрар автомобиль йўли боғлайди. Унинг четида турли объектлар қурилади.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар