Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ GM Uzbekistan янги авлод Malibu автомобили моделини ишлаб чиқаришга киришди (+фото)
27-04-2017 10:34 0 2207 Рейтинг1 Чоп этиш

GM Uzbekistan янги авлод Malibu автомобили моделини ишлаб чиқаришга киришди (+фото)

GM Uzbekistan янги авлод Malibu автомобили моделини ишлаб чиқаришга киришди (+фото)

GM Uzbekistan ҚК янгиланган Chevrolet Malibu бизнесс-класс седанини ишлаб чиқара бошлади.
GM Uzbekistan компанияси тўлиқ янгиланган Chevrolet Malibu бизнесс-класс седанини ишлаб чиқара бошлади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

SKD технологияси бўйича автомобиль йиғиш GM Uzbekistan’нинг Тошкентдаги филиалида амалга оширилади.

Машина янада тежамкор ва технологик бўлишдан ташқари, хавфсизлик ва қулайлик кўрсаткичлари ҳам сезиларли даражада оширилди.

Янги модел буткул бошқача ички ва ташқи кўриниши, замонавий техник ишланмалар билан таъминлангани билан фарқланади.
GM Uzbekistan янги авлод Malibu автомобили моделини ишлаб чиқаришга киришди (+фото)

Автомобиль 186 от кучига тенг 2,5 л ҳажмли двигатель, ёнилғи сарфининг 100 км га 10,8 л гача камайтирилишини таъминловчи 6 босқичли янги авлод автомат трансмиссия билан жиҳозланган.

Ҳайдовчи ва йўловчиларни ҳимоялаш тизими такомиллаштирилган — машина 8 та хавфсизлик ёстиқчаси (жумладан шифтда ва орқа ўриндиқдаги йўловчилар учун), барқарор курс ва антибуксир тизимлари билан таъминланган.
GM Uzbekistan янги авлод Malibu автомобили моделини ишлаб чиқаришга киришди (+фото)

Эргономика ва электрон тизимлар функционаллиги яхшиланган, марказий консол 7 дюйм диагоналли тачскрин экранга эга MyLink кўнгилочар-ахборот мажмуаси мавжуд. Салондаги шовқинни камайтириш тизими белгиланган меъёрлар ошган тақдирда электрон бошқарув блоки сигналларининг автомат равишда ютилишини таъминлайди.

Автомобилни калитсиз масофадан бошқариш (двигателни ёқиш ва ўчириш, эшиклар ва юкхона бўлимини масофадан очиш ва қулфлаш), рул чамбарагини икки нафар ҳайдовчи учун белгиланган ҳарорат мезонларини сақлаб қолиш хусусиятига эга қиздириш имконияти мавжуд.

Ўзбекистон бозорида машина тўрт рангда чиқарилади: марваридли оқ, тутунли оқ, тўқ кулранг ва қора.
GM Uzbekistan янги авлод Malibu автомобили моделини ишлаб чиқаришга киришди (+фото)

Компаниядан маълум қилинишича, автомобиллар уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда етказиб берилади. Автомобиль нархи, ишлаб чиқарувчи сайтидаги маълумотларга кўра, 210 млн сўмни (халқаро пластик карта бўйича ҳисоб-китобда — 110,852 млн сўм)ни ташкил этади.
Газета.uz»
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*