Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Якка тартибдаги тадбиркорлар картаси орқали тўловлардаги чекловлар бекор қилинди
25-04-2017 06:45 0 613 Рейтинг1 Чоп этиш

Якка тартибдаги тадбиркорлар картаси орқали тўловлардаги чекловлар бекор қилинди

Якка тартибдаги тадбиркорлар картаси орқали тўловлардаги чекловлар бекор қилинди

Якка тартибдаги тадбиркорлар эндиликда банк карталарини бошқа шахсларга бериши ва улар орқали ҳар қандай маҳсулот ва хизмат учун тўловларни амалга ошириши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркорлар ўз пластик карточкалари орқали нафақат ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, балки ҳар қандай турдаги маҳсулот ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўзбекистон Марказий банки «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомга тегишли ўзгартишларни киритди.

«Эндиликда томонлар, яъни сотувчи ва банк картаси эгаси ўртасида тегишли шартномани тузиш зарурати йўқ», — дейилади Марказий банк хабарида. Бу каби тўловларни амалга оширишда тегишли тўловни терминал орқали қабул қилган хизматчининг имзоси туширилган «тўланди» муҳри қўйилган счётлар, квитанциялар, анкомат, инфокиоск ва терминал квитанциялари ҳисобот ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар эндиликда ўз банк карточкаларини фойдаланиш учун бошқа шахсларга бериш ҳуқуқига эга.

Бунга қадар якка тартибдаги тадбиркорлар ўз пластика карточкаларини фақатгина тадбиркорнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлата олар эди.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

Шакар нима сабабдан хавфли?

expo
Боглиш маколалар