Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон эркин конвертацияга ўтиш механизмини тайёрламоқда
24-04-2017 15:11 0 929 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон эркин конвертацияга ўтиш механизмини тайёрламоқда

Ўзбекистон эркин конвертацияга ўтиш механизмини тайёрламоқда

Ўзбекистондаги ҳаракатлар стратегияси доирасида 2017 йилнинг биринчи чорагида эркин конвертацияга ўтиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу жараён қандай кечайтгани ва айнан қандай ишлар бажарилганини республика Марказий банки раиси ўринбосари Шоҳрух Шоаҳмедов сўзлаб берди, деб ёзмоқда podrobno.uz сайти.

“Ҳаракатлар стратегиясида банк тизими олдига миллий валютани мустаҳкамлаш, инфляция ўсишининг мақсадли параметрларини таъминлаш, валюта бозорини либераллаштириш бўйича вазифалар қўйилган. Бу йўналишда муайян ишлар амалга оширилди, тегишли меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Ҳозиргача қатор чоралар қабул қилинди”, деб айтиб ўтди мансабдор.

Хусусан, унинг сўзларига кўра, корхоналарда валютани тартибга солиш доирасида аввал экспорт киримларидан даромаднинг мажбурий сотилиши 50 фоиз бўлса, энди бу сон 25 фоизга туширилди. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи тўқимачилик корхоналарига валютани мажбурий сотилиши умуман бекор қилинди.

Мансабдорнинг айтишига қараганда, бу йўналишда бажарилиши керак бўлган кўп ишлар бор. Бунинг учун махсус ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у ислоҳотларнинг мамлакат иқтисодиётига, жумладан, аҳолининг фаровонлигига таъсирини ўрганади. Ушбу таъсирдан келиб чиқиб бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шу билан бирга МБ раиси ўринбосари эркин конвертацияга ўтиш механизми лойиҳаси ҳозирча фақат ишлаб чиқилаётганини қўшиб қўйди. Бу борада кўплаб таклиф ва тавсиялар бўлиб, уларни синчиклаб ўрганиб чиқиш лозим. Тижорий банклар томонидан хорижий кредит линиялари ва валюта ресурсларини жалб этиш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бу валютани тартибга солиш ва эркин конвертацияга ўтиш сиёсатининг бир қисмидир.

“Бу маблағлар, энг аввало, инновацион ишлаб чиқариш, технологик қайта жиҳозланиш ҳамда республикада мавжуд бўлмаган компонент, материал ва жиҳозлар импортига йўналтирилади. Иккинчи тарафдан, шу йўл орқали илгари импорт қилинган маҳсулотни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхонани қўллаб-қувватлай оламиз, у катта ҳажмда сотилади”, деди МБ раиси ўринбосари.
nfoazia.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар