Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тожикистонда Ўзбекистон Миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
18-04-2017 12:57 0 601 Рейтинг1 Чоп этиш

Тожикистонда Ўзбекистон Миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Тожикистонда Ўзбекистон Миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Душанбедаги Ўзбекистон Миллий кўргазмасида 160 дан зиёд компаниялар иштирок этмоқда.

17−20 апрель кунлари Душанбеда (Тожикистон) Ўзбекистон саноат корхоналари маҳсулотлари Миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди «Ўзэкспомарказ» компанияси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Кўргазмада 160 дан зиёд компания 1500 дан ортиқ турдаги маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. «Пойтахт-90» савдо марказининг 2000 кв. м майдонни эгаллаган ҳудудида электротехника, кабель-ўтказувчи, фармацевтика, сантехника маҳсулотлар, тўқимачилик, чарм саноати товарлари, ўқув-лаборатория жиҳозлари, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари, чинни буюмлар, идиш-товоқлар, алкоголь ичимликлари ва парфюмерия маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

1000 кв. м майдондаги очиқ ҳудудда эса қишлоқ хўжалиги техникалари ва осма қурилмалар, енгил ва юк автомобиллари ҳамда йўловчи автобуслари тақдим этилган.

Ўтказилиши режалаштирилган бизнес-форум ва семинарларда ўзбек ва тожик томонидан 500 нафардан зиёд тадбиркорлик доиралари вакиллари иштирок этади.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

Шакар нима сабабдан хавфли?

expo
Боглиш маколалар