Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ GM Uzbekistan дилерлик корхоналари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқини чеклаш ҳолатларига барҳам беради
13-04-2017 12:55 0 1886 Рейтинг1 Чоп этиш

GM Uzbekistan дилерлик корхоналари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқини чеклаш ҳолатларига барҳам беради

GM Uzbekistan дилерлик корхоналари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқини чеклаш ҳолатларига барҳам беради

“Ўзбекистон” телеканали орқали кўп сонли фуқароларнинг мурожаатлари бўйича мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ташкил этиладиган “Мулоқот ва манфаат” телекўрсатувиннг навбатдаги сони енгил автомашиналарни харид қилиш билан боғлиқ вазиятлар муҳокамасига боғишланди.

Давлат рақобат қўмитаси вакили Дилшод Азимов GM Uzbekistan акциядорлик компаниясига диллерлик корхонаси билан тузилган шартномаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ҳолатларни тартибга солиш юзасидан таклифлар билдирилган расмий мурожаат орқали чиққани тўғрисида маълум қилди.

“Бу борадаги мавжуд муаммолардан бири, пластик карта орқали тўловни амалга ошириш масаласининг шаффоф кўрсатилмаганлигидир”, – дейди Азимов.

Шартномаларда нақд пул ва пластик карталар орқали ҳам тўловни амалга ошириш қайд этилганлигига қарамасдан, амалда бу жараён фақатгина нақд пул орқали амалга оширилаётгани айтиб ўтилди. Бундан ташқари тўловларнинг 85% миқдорда белгилаб қўйилишини кўриб чиқиш керак. Мавжуд қонунчилигимиздаги мавжуд нормалардан келиб чиққан ҳолда 15% кам бўлмаган миқдордаги тўловни амалга жорий қилиш таклифини ўртага ташлади.

Автомобилларни етказиб бериш муддатини бутловчи қисмларни икки ой муддатда кириб келишинни ҳисобга олиб 90 кундан ошмаган муддатни белгилаш масаласи кўтарилди.

Шунингдек, истеъмолчи автомашина учун тўлиқ тўловни амалга оширгандан кейин автомобиль нарҳининг ошиб кетиши натижасида тўлов устига қўшимча қилиш ҳолатини тартибга солиш борасида аниқ таклифлар берилган. Хусусан, истеъмолчи тўловни 100% амалга оширган тақдирда диллерлик корхонаси маҳсулотни белгиланган мудатда етказиб бермаса ва нарх ушбу жараёндан кейин ошадиган бўлса, бевосита ошиш жараёнидаги тўловни фақатгина белгилаб берилмаган кунлар учун жорий қилиш масаласи ҳам таклиф сифатида берилди. Бундан ташқари, автомашинани етказиб бериш муддатдан ўтказиб юборилган ҳолларда диллерлик корхонасининг ўтказиб юборилган кун учун тўлаб берувчи пеняси билан истеъмолчининг автомобилдан воз кечган ҳолатлар учун тўловчи пеняси ўртасида тенг бўлмаган вазиятларни ҳолатларни бартараф этиш борасида Давлат рақобат қўмитаси “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ва GM Uzbekistan корхонасига расмий тарзда мурожаат қилган.

Автомобилни харид қилиш чоғида дори қутиси, учбурчак белгиси, ўт ўчириш мосламасидан иборит буюмларни мажбурий қўшиб сотиш натижасида истеъмолчи ҳуқуқларини поймол қилинаётгани ҳам муҳокама этилди.

Автомобилларни сотиб олгандан сўнг, белгиланган кафолат муддати ичида шикоят билан мурожаат қилган фуқароларга нисбатан турли асоссиз важлар билан муаммоси ҳал қилиб берилмаётганлиги ҳусусида ҳам тўхталинди. Агарда истеъмолчи диллерлик корхоналари сайти орқали мавжуд эҳтиёт қисмларини он-лайн тарзда кўриб турса, бу борадаги тушунмовчиликлар ўз ечимини топиши айтилди.

Давлат рақобат қўмитаси вакилининг ушбу фикрларига нисбатан GM Uzbekistan корхонаси раҳбари умумий гаплар билан қисқа тарзда муаммоларни бартараф этиш борасида ишлар амалга оширилаётганини маълум қилди.
1news.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар