Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россия Ўзбекистонни курка гўшти билан таъминлайди
15-02-2017 12:22 0 925 Рейтинг1 Чоп этиш

Россия Ўзбекистонни курка гўшти билан таъминлайди

Россия Ўзбекистонни курка гўшти билан таъминлайди

"Евродон" компаниялар гуруҳи Ўзбекистонга ҳалол маҳсулотлар етказиб бериш бўйича келишувга эришди

Россиядаги курка гўшти ишлаб чиқарувчи энг йирик "Евродон" компаниялар гуруҳи Ўзбекистонга ҳалол маҳсулотлар етказиб бериш бўйича келишувга эришди, деб хабар берди компания вакили РИА Новостига.

Унинг айтишича, маҳсулотлар шунингдек, Озарбайжон ва Қирғизистонга ҳам етказиб берилади.

"Музлатилган ҳамда қайта ишланган "ҳалол" белгиси остидаги маҳсулотларимиз келишувлар мавзуи бўлди ва Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон бозорларида ишловчи экспортчилар билан шартномаларга эришилди", — деди агентлик суҳбатдоши "Продэкспо-2017" кўргазмаси якунлари ҳақида гапираркан.


"Евродон" компанияси 2003 йилдан буён курка етиштириш соҳасида фаолият олиб боради. Компания Россия бозорида курка гўштини тайёрлаш ва қайта ишлаш бўйича етакчилардан ҳисобланади.

Маҳсулотларнинг ҳалол эканлиги тегишли стандартлар асосида сертификатлаштириш жараёни орқали тасдиқланади.
sputniknews-uz.com
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*