Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Лукойл Ўзбекистонда қандай ёнилғи сотишини хабар қилди
13-02-2017 10:15 0 927 Рейтинг1 Чоп этиш

Лукойл Ўзбекистонда қандай ёнилғи сотишини хабар қилди

Лукойл Ўзбекистонда қандай ёнилғи сотишини хабар қилди

"Лукойл" Тошкентда яқин келажакда очиладиган биринчи АЁҚШда юқори сифатли АИ-92, АИ-95 ва дизел ёнилғиси сотилишини хабар қилди.
"Лукойл" компанияси собиқ Тошкент авиация заводи яқинида жойлашган, компаниянинг Ўзбекистондаги биринчи АЁҚШида қандай ёнилғи сотилишини хабар қилди, Podrobno.uz хабарига асосан.

Компания хабарига кўра бу ерда юқори сифатли дизел ёнилғи, ҳамда Евро-5 стандартига мос келадиган АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин сотилади.

Ундан ташқари АЁҚШда мижозларга автомобил баллони босимини текшириш, салонни чангютгич ёрдамида тозалаш каби хизматлар ҳам таклиф қилинади. Шунингдек, АЁҚШ яқинида минимаркет — кичик магазин ҳам бўлиб, унда озиқ-овқат маҳсулотлари, автомобил аксессуарлари ҳамда "Лукойл" мотор мойлари ва автохимия маҳсулотлари сотилади.

24 соат ишлайдиган АЁҚШда кичик кафе, уяли алоқа воситаларини зарядлаш ва бепул Wi-Fi хизматлари ҳам бўлиши таъкидланмоқда.

Компания хабарига кўра, бензин нархлари ва шахобча очилиш аниқ санасини яқин орада маълум қилинади. ОАВларда пайдо бўлган маълумотларга кўра, келажакда Ўзбекистонда 50та ва ундан ортиқ "Лукойл" ёнилғи қуйиш шахобчалари пайдо бўлиши мумкин, лекин бунинг учун Россиядан қувур орқали нефт еткизиб бериш тизимини ишга тушириш керак. Компания бу борада Россия ҳукумати ва нефт еткизиб берувчи йирик компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.
sputniknews-uz.com
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*