Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ЕТТБ Ўзбекистонга инвестиция киритишни қайтадан бошлайди
07-02-2017 10:18 0 588 Рейтинг1 Чоп этиш

ЕТТБ Ўзбекистонга инвестиция киритишни қайтадан бошлайди

ЕТТБ Ўзбекистонга инвестиция киритишни қайтадан бошлайди

Ўзбекистон ва ЕТТБ бўлғуси ҳамкорликнинг устувор жиҳатларини муҳокама қилмоқда.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишни мўлжалламоқда, деди Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталиа Ханженкова «Жаҳон» ААга берган интервьюсида. У Тошкентга 6 февраль куни ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун ташриф буюрди.

«Айни вақтда ўзбек томони билан ҳамкорликда ҳамкорликнинг устувор жиҳатларини аниқлаб олмоқдамиз, — деди Наталиа Ханженкова Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов билан музокаралар натижалари бўйича сўзлар экан. — Ҳукумат билан маслаҳатлашувлар асосида ЕТТБ ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда молиявий маблағларни инвестиция қилиши мумкин бўлган ўзбек иқтисодиётининг аниқ соҳаларини белгилаб олмоқдамиз».

Мазкур босқичда ҳамкорликнинг устувор соҳалари кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, мамлакатда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади, дея қайд этди ЕТТБ бошқарув директори. У томонлар иқтисодиётнинг анъанавий соҳаларини чеклашни мўлжалламаётгани, балки янги инновацион йўналишларни излаётганини таъкидлаб ўтди.

«Замонавий шароитлар ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларига янгича назар ташлашга имкон туғдирмоқда. Биз Ўзбекистон билан ўзаро манфаатлар тўқнашган соҳаларда узоқ муддатли ҳамкорлик қилишни мўлжалламоқдамиз», — деди Наталья Ханженкова.

Ўзбекистон ва ЕТТБ ҳамкорлигининг ҳал этилиши ЕТТБ президенти Сума Чакрабартининг Тошкентга ташрифига хизмат қилиши лозим, дея қўшимча қилди у.

ЕТТБ 1991 йилда бозор иқтисодиёти ва демократияни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Ўзбекистон ЕТТБга 1992 йилда аъзо бўлган. Банк республикада 55 га яқин лойиҳани амалга ошириш учун умумий миқдорда 900 млн еврога яқин маблағни инвестиция қилган. ЕТТБнинг Ўзбекистон бўйича сўнгги стратегияси 2005 йилнинг ёзида қабул қилинган ва сўнгги лойиҳа 2007 йилда якунига етган.

Айни пайтда ЕТТБнинг Ўзбекистондаги фаолияти фақатгина мавжуд инвестициялар портфелини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиб, унинг миқдори 5 та лойиҳа бўйича 8 млн евроданни ташкил этади.
Фото: EBRD / Mike Ellis
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*