Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Андижонда бинолар тадбиркорларга бепул берилади
06-02-2017 10:32 0 657 Рейтинг1 Чоп этиш

Андижонда бинолар тадбиркорларга бепул берилади

Андижонда бинолар тадбиркорларга бепул берилади

Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагидаги тадбиркорлар Андижон шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишлари мумкин

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи бугунги кун талабига жавоб бермаётган корхоналарда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашмоқда. Бундан кўзланган мақсад уларни ривожлантириш чораларини кўриш ва мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда ташаббускор тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдир, деб хабар берилади вилоят ҳокимлиги сайтида.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда Андижон шаҳрида хусусийлаштирилган 60 та йирик ишлаб чиқариш корхоналари самарали фаолият юритмаяпти. Бу шаҳар иқтисодиётининг юксалишига салбий таъсир кўрсатиш билан бирга ишлаб чиқариш суръатининг пасайиши ва уларда ишловчилар учун ишсизлик муаммосини юзага келтирмоқда.

Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги собиқ "Андижонмаш" заводи ва "Электроаппарат" корхоналарига ташрифи чоғида айрим корхона раҳбарларининг сусткашлиги сабаб тўла қувват билан ишламаётган корхоналар хусусида фикр билдирди. Жумладан, юқоридаги ҳар икки корхона ўз даврида 3000 дан ортиқ иш ўрнига эга бўлгани, уларда тайёрланган маҳсулотлар ички бозордан ташқари экспорт қилинганини таъкидлаб, бугунги ҳолатини танқидий баҳолади.

Ш.Абдураҳмонов шу жойда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, замонавий дастгоҳлар олиб келиш ва янги иш ўринлари яратиш истагидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Улар учун энг катта имконият бинолар ноль қийматда бепул берилади. Хабарда шундай имкониятга эга бўлишни истаганлар Андижон шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишлари сўралган.
sputniknews-uz.com
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*