Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг барча туманларида кичик саноат зоналари ташкил этишни таклиф қилди
03-02-2017 21:23 0 707 Рейтинг1 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг барча туманларида кичик саноат зоналари ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг барча туманларида кичик саноат зоналари ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш асносида Яккасарой туманидаги “Яккасарой кичик саноат зонаси” давлат унитар корхонасига ташриф буюрди.

Яккасарой туманидаги собиқ тўқимачилик комбинати ҳудудида ташкил этилган “Яккасарой кичик саноат зонаси” давлат унитар корхонасининг умумий ер майдони 61,2 гектарга, бино ва иншоотлар майдони 338 минг квадрат метрга тенг. Ҳозир бу ерда 284 тадбиркорлик субъекти тўқимачилик, кимё саноати, озиқ-овқат, мебелсозлик, металлни қайта ишлаш, қоғоз, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, машинасозлик каби тармоқларда фаолият юритмоқда. Улар томонидан 2016 йилда 630 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 48,5 миллион долларлик товарлар экспорт қилинган.

Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида технопарк ҳудудида банк шохобчаси, нотариал идора, темир йўл линияси хизмат кўрсатмоқда. Бу ерда 6 минг 600 дан зиёд ишчи меҳнат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари технопарк ҳудудидаги лойиҳалар билан танишар экан, бундай кичик саноат зоналарини пойтахтимизнинг барча туманларида ташкил этиш, уларда кичик бизнес вакилларига кенг имтиёзлар яратиш зарурлигини таъкидлади. Мазкур корхоналарнинг хорижий ҳамкорлар топишига кўмаклашиш лозимлиги, бу уларнинг чет эл бозорларига чиқиши ва маҳсулотлари экспортини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев технопарк ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқотда мамлакатимизда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳитидан самарали фойдаланиб, маҳсулотлар сифатини ошириш, экспорт фаолиятини янада ривожлантириш, хорижий кўргазмаларда фаол иштирок этишни таклиф этди. Мутасадди раҳбарларга бундай фаолиятни қўллаб-қувватлаш учун маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга кенг йўл очиш, тадбиркорларга хориждан хомашёни келтириш ва юртимизда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун инвестициялар ажратиш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Манба: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*