Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Экспортчиларда кўпроқ валюта қолади
02-02-2017 14:43 0 607 Рейтинг1 Чоп этиш

Экспортчиларда кўпроқ валюта қолади

Экспортчиларда кўпроқ валюта қолади

Ҳукумат экспортчи корхоналарга валюта тушумини мажбурий сотиш миқдорини пасайтирди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 1 февраль куни хўжалик субъектларига чет эл валютаси тушумини мажбурий сотиш тартибларига ўзгартишлар киритди. Бу ҳақда «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги манбаси маълум қилди.

Бунгача марказлаштирилмаган экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар хорижий валютадаги тушумларининг 50 фоизини ваколатли банкларга мажбурий равишда сотган бўлса, эндиликда маҳсулотлар ва хизматлар сотувидан тушган валютанинг фақатгина 25 фоизини мажбурий тартибда сотади.

Истисно тариқасида 16 турдаги маҳсулот ва хизмат экспортидан тушган валютанинг 50 фоизини сотиш мажбурлиги сақланиб қолади. Мазкур рўйхатдан буғдой, табиий газ ва нефтьгаз соҳасининг бошқа маҳсулотлари (шу жумладан транзити), уран, полиэтилен, полипропилен, қора металлар, мис ва рух, водород, нодир газлар ва бошқа металлмаслар, қимматбаҳо бўлмаган металлар ва бошқалар ўрин олган.

Рўйхатдан авиатранспорт хизматлари, темир йўл транспорти хизматлари, телекоммуникацион ва банк хизматлари ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, тайёр маҳсулотларни экспорт қилувчи текстил соҳаси корхоналари ва ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулот ҳамда хизматлар экспортини амалга оширувчи кичик бизнес субъектлари валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинган.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*