Главная > ҲУҚУҚШУНОС МАСЛАҲАТИ > Товон пули қоидаларига амал қилиш лозим эътибордан четда қолмасин

Товон пули қоидаларига амал қилиш лозим эътибордан четда қолмасин



Товон пули қоидаларига амал қилиш лозим эътибордан четда қолмасин

Хива шаҳар ҳокимлиги яқинда айни шу масалада чиндан ҳам, мураккаб ҳолатга дуч келди. Бу муаммо шаҳарнинг Мевастон маҳалласи, Амир Темур кўчасида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси эгаси Онабиби Дўстчонова ҳокимликнинг ушбу иморатни бузиш ҳақидаги талабини рад этганидан сўнг бошланди.

О. Дўстчонова ўзига қарашли маиший хизмат шохобчасининг саҳни аслида 140 квадрат метр¬¬ни ташкил этса-да, шаҳарнинг турли нуқталаридан жами майдони 550 квадрат метрга тенг бўлган учта иморат ўрни ажратилиши ёки 400 миллион сўм миқдорида товон пули тўланишини талаб қилди.


Табиийки, ҳокимлик мутасаддилари бун¬га рози бўлишмади.

Бу чигал масалада на ҳо¬ким¬ликни, на тадбиркор аёлни айᬬлай олмаймиз.

Қонун — ўр¬тадаги тарози. Масаланинг бар¬ча жиҳатлари қонун талаблари ва тақозоларига биноан ўз ечимини топмоғи даркор.

Эътибор беринг, бу ўринда тадбиркорга қарашли хизмат кўрсатиш шохобчасини бузиш хусусида сўз бормоқда. Шундай экан, қонун бошқа барча низоли, эътирозли ҳолатлар сингари ушбу масалада келиб чиққан келишмовчиликни ҳам холисона бартараф этиши шубҳасиздир.

Яъни Онабиби опа Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участ¬калари олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида"ги қарорига асосан тасдиқланган Низом қои¬далари бажарилишини талаб қилди.

Содда қилиб айтганда, тадбиркор ҳокимликнинг бузиладиган 140 квадрат метр саҳн¬ли бино учун шаҳарнинг "Гулшан-2" маҳалласидан 100 квадрат метр ва марказ ҳи¬соб¬ланган ҳудуддан 150 квадрат метрга тенг 2 та ер участ¬каси ажратиб бериш ҳақидаги таклифига розилик билдирмади.

Бундай ҳолатларда ўзаро муроса му¬ҳити юзага келиши эҳтимолдан бир мунча йироқ. Шу боис муаммони қонун ёр¬дамидагина бартараф этиш мумкин. Кейинги саъй-ҳаракатлар шунга бориб тақалди. Ҳокимлик орадаги низога суд йўли билан чек қўйиш ташаббусини илгари сурди.

Афсуски, шаҳар ҳокимлигидан 400 миллион сўмлик (!) товон тўлови ёки 3 та жа¬ми сат¬ҳи 550 квадрат метрга тенг ер ўринлари ажратилишини сўраган О. Дўстчонова ўз талаби қо¬нунчилигимиз меъёрларига нечоғлик мослигини охиригача англамади. Бинобарин, бирмунча оғир ва ноўрин талабларни ил¬гари суришда давом этди.
Гарчи шундай бўлса-да, суд тадбиркорнинг ҳуқуқларини назарда тутди.

Айни пайтда шаҳар ҳокимлигидан ҳам хато ўтганлиги қайд этилди.

Маълум бўлишича, таклиф қилинган келишув шартномасида бузилажак иморат учун товон пулини тадбиркорга ол¬диндан тўлаш масаласи узил-кесил ўз ечимини топмаган. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори талаблари ассида О. Дўстчоновага бир тийин ҳам товон пули тўланмаган.

Ваҳоланки, бу масалани ҳал қилмай туриб, бинони бу¬зишга рухсат этилмайди. Фуқаролик кодексининг 206-моддаси 3-қисмида белгиланганидек, олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмайди.

Судда товон пулининг миқдори, тўлов муддатига оид зарурий масала ҳам юзага қал¬қиб чиқди. Шу пайтгача муал¬лақ қолиб келаётган мазкур низоли ҳолат суддагина барҳам топди.

Ишни кўриб чиққан фуқаролик судининг ажримига мувофиқ, Х. Сулаймонова номидаги Республика Суд-экспертиза марказининг Хоразм вилоят бўлими томонидан амалга оширилган экспертиза-баҳолаш тадбири асносида бинонинг ҳақиқий қиймати аниқланди. Бинонинг амалдаги бозор қиймати 184,4 миллион сўмдан иборат экани маълум бўлди.
Суд шаҳар ҳокимлиги зиммасига ушбу миқдордаги товон пулини бино эгаси О. Дўстчоновага олдиндан тўлаш мажбуриятини юклади. Иморат шундан сўнггина бузиб олиниши мумкин. Суднинг ҳал қилув қарорида қонуннинг ушбу талаби ўз аксини топди.

Шу ўринда ушбу муҳим ва долзарб масала Президентимиз томонидан жорий йил 3 августда имзоланган "Фуқа¬ро¬лар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқу¬қи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойишда янада аниқ тарзда ифодалаб берилганини алоҳида қайд этиш зарур.

Ушбу ҳужжатнинг 3-бандига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ер участ-каларининг олиб қўйилишида қонун ҳужжатларига тў¬лиқ риоя этишлари лозим.

Шу жумладан, ер участкаларини олиб қўйиш, унда жой¬лашган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатларни, иншоотларни бузиш ҳамда дов-дарахтларни кўчириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинганлиги ҳақида мулкдорларни белгиланган тартибда ва муддатларда хабардор қилишлари керак.

Улар етказилган зарарнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопланмагунга қадар олиб қўйилаётган ер участкаларидаги уйни, бош¬қа иморат ва иншоотларни бузиб ташлашга йўл қў¬йил¬маслиги чораларини кў¬риш-лари зарур.

Фармойишда, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти раҳбарлари кўчирилган фуқароларга компенсация тариқасида ажратилган ер участкасини ўзлаштириш даврида белгиланган тартибда икки йилгача муддатда уй-жой берилиши ва бошқа талабларга қатъий амал қилиниши учун шахсан жавобгар эканлиги қатъий¬ белгилаб қўйилди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу Фармойиши фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қарашли хусусий ер участ¬калари, бино ва иншоотлар мут¬лақо дахлсиз экани, уни узрли сабаблар билан олиб қўйиш борасида ҳукм суриб келган ўзбошимчаликлар барҳам топганидан далолат беради.

Бу борада юзага келган ҳар қандай муаммолар ўзаро рози-ризоликка эришилгачгина ечим топган ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, мол-мулк — дахлсиз ва ҳамиша қонун муҳофазасидадир.


Бобур ИСЛОМОВ,
фуқаролик ишлари бўйича
Хоразм вилоят суди раиси
ўринбосари вазифасини бажарувчи




Вернуться назад